Марк Цукербергнинг бойлиги илк бор 100 миллиард доллардан ошди

  •   DiMaX
  •  337
  •  08.08.2020 15:38

Марк Цукербергнинг бойлиги илк бор 100 миллиард доллардан ошди

Бир ойча аввал Facebook бойкот қилиниши ортидан асосчиси ва раҳбари 7,2 миллиард доллар йўқотган эди. Лекин бугунги кунга келиб, Bloomberg хабарига қараганда, Марк Цукербергнинг бойлиги биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди, деб ёзмоқда Sof.uz нашри.

ЎҚИНГ: Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари бешлигига кирди

Ушбу рекорд АҚШда катта муаммоларга дуч келаётган Хитойнинг TikTok тармоғига рақобатчи бўлган Reels қисқа видео-сервисининг ишга туширилишидан кейин акцияларнинг қиймати ўсиши билан боғлиқ, дейилади хабарда.

Цукерберг йил бошидан буён пандемия ва ўзини яккалаш режимида интернет-трафикнинг кўпайиши туфайли 22 миллиард доллар йиғди. Цукербергдан ташқари, ҳозирги кунда клубда атиги икки нафар юз миллиардлик миллиардер бор: Amazon бош директори Жефф Безос (190 миллиард доллар) ва Microsoft корпорацияси муассиси Билл Гейтс (120 миллиард доллар).

Ҳатто Цукербергнинг сўроқ қилиниши ва АҚШ Конгрессидаги бошқа учта йирик компанияларнинг раҳбарлари билан биргаликда Facebook капиталлашуви ўсишига ҳалигача тўсқинлик қила олмади. Айтиш керакки, ушбу учала компания ҳам коронавирусдан фойда олаётган IT-компаниялар топ-ўнталигига кирган.

ЎҚИНГ: Amazon капитализацияси ва Жефф Безоснинг бойлиги тарихий максимумга етди

Шу билан бирга, АҚШ сенатори ва АҚШ президентлигига собиқ номзод Берни Сандерс коронавирус инқирози даврида, яъни 18 мартдан шу йил охиригача энг бой одамларнинг ортиқча даромадидан 60 фоиз солиқ олиш имкон берадиган қонун киритишни таклиф қилди. Ушбу маблағлар АҚШ соғлиқни сақлаш харажатларига йўналтирилади, деб тахмин қилинмоқда.

Ўтган йили ҳам у миллиардерлардан ўзлари эга бўлган ҳар бир доллардан хазинага камида 5% тўлашни мажбурлашни хоҳлаган. Аммо, кейин Цукерберг бу фикрни танқид қилган: «Сенатор [Сандерс]ники каби таклифларни эшитганимда, бу мени бироз ташвишга солади. Буларнинг барчаси давлат томонидан қилиниши кераклиги таклифи бозор ва дунёни турли хил ҳаракатлардан маҳрум қилади».

Марк Цукерберг бир неча бор Facebook'даги акцияларининг 99 фоизини рафиқаси Прискилла Чан билан биргаликда ташкил этилган хайрия жамғармасига хайр-эҳсон қилмоқчи эканлигини билдирган.

ЎҚИНГ: Facebook ҳаттоки Дональд Трампни ҳам аяб ўтирмади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!