Марк Гурман: "Apple бармоқ изи сканерини синаб кўрди ҳамда ундан воз кечди"

Марк Гурман:

Touch ID - Apple компаниясининг бармоқ изи сканери. Компания iPad'ларни ушбу технология билан ҳали ҳам жиҳозлайди. Бироқ iPhone'ларга келганда охирги марта фақатгина 2020 йилги iPhone SE бармоқ изи сканерини билан жиҳозланган. Аммо ушбу сканер анча эскирган.

ЎҚИНГ: 2021 йил сўнгигача Apple тақдим этадиган барча гаджетлар айтилди

Айрим миш -мишлардан фарқли ўлароқ, бармоқ изи сканери асосий iPhone'ларгa қайтмайди, дейди Bloomberg Power On ахборот бюллетенида Марк Гурман.

Хабар қилинишича, компания бармоқ изи сканерига эга бўлган дисплейларни синовдан ўтказган, бироқ журналист Apple янги iPhone'ларга ушбу технолгияни ўрнатишига ишонмаслигини таъкидлади.

Бунинг ўрнига, Face ID iPhone 14 каби келажакдаги юқори даражали моделлар дисплейига ўрнатилади. Ҳозирги Apple қурилмаларида эса Face ID датчиги экран юқорисидаги тирқишда жойлашган. Албатта, буларнинг барчаси келажакдаги моделлар ҳақидаги мунозарадир, шу йилнинг сентябрь ойида чиқадиган iPhone 13 серияси кўп жиҳатдан аввалги йилги iPhone'ларга ўхшайди, яни уларнинг дизайнида катта ўзгаришлар бўлмайди.

2022 йилда тақдим қилинадиган 5G тармоғига эга янги iPhone SE ҳали ҳам iPhone 8 қурилмасига асосланган дизайн - 4.7 дюймли LCD дисплейи ҳамда бармоқ изи сканери билан бирга ишлавчи уй тугмасига эга бўлади. Аммо Гурман янги iPhone SE бармоқ изи сканери ўрнига Face ID билан жиҳозланишини тахмин қилмоқда.

Янги iPhone'ларнинг дисплейидаги ўзгаришлар ҳақида гапирадиган бўлсак, iPhone 13 оиласи Always On Display функциясига эга бўлади. Дисплей юқорисидаги тирқиш кичраяди ҳамда Pro моделларининг дисплейи 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди.

Таҳлилчи Минг Чи Куо Apple 2022 йилги авлод учун дисплей остида жойлашган бармоқ изи сканеридан фойдаланади деб даъво қилган эди. Эҳтимол, Apple бундай сенсорнинг синов пайтида қандай ишлаганидан қониқмаган ҳамда ундан бутунлай воз кечишга қарор қилган. Бироқ iPhone 14 серияси ҳақида гапиришга бироз эрта, чунки унгача катта ўзгаришлар бўлиб кетиши мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone 13’ларда видеолар учун портрет режими ва ProRes пайдо бўлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!