Марк Цукерберг Илон Маскдан ҳам ўтиб тушди!

Марк Цукерберг Илон Маскдан ҳам ўтиб тушди!

Meta расман ўзининг 11 мингдан ортиқ ишчиларини ёхуд компания ходимларининг 13 фоизини ишдан бўшатаётганлигини эълон қилди. Компания раҳбари Марк Цукерберг бунда ўзининг айбдор эканлигини айтди ва бу учун масъулиятни ўз бўйнига олди:

"Ковиднинг бошланишида дунё тезлик билан онлайнга ўтди ва электрон тижоратнинг ўсиши даромаднинг ҳам катта ўсишига олиб келди. Кўпчилик бу пандемия тугаганидан кейин ҳам давом этадиган доимий ўсиш бўлишини башорат қилди. Мен ҳам шундай деб ўйладим ва шунинг учун инвестицияларимизни сезиларли даражада оширишга қарор қилдим. Афсуски, бу мен кутгандек бўлмади. Онлайн тижорат нафақат олдинги тенденцияларига қайтди, балки макроиқтисодий пасайиш, рақобатнинг кучайиши ва реклама сигналларининг йўқолиши бизнинг даромадимизни мен кутганимдан анча паст бўлишига олиб келди. Мен хато қилдим ва бунинг учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан." дейди Цукерберг.

Шунингдек, Цукерберг компания бундан буёғига янада "яхшироқ ва самаралироқ" бўлишини ва кўпроқ ресурсларни реклама, сунъий интеллект ва мetaоламга йўналтиришини маълум қилди.

Айтиш керакки, Meta бу ойда кенг кўламли ишдан олиш ҳақида хабар берган ягона техногигант компания эмас. Бир неча кун аввал Twitter ҳам Илон Маск бошчилигида 3500 атрофидаги ходимларини ишдан олган эди.

ЎҚИНГ: Машҳур мессенжерда 55 миллиондан ортиқ аккаунтлар бан қилинди