Марк муҳим сабаб билан Facebook'ни 2 ойга тарк этади

Марк муҳим сабаб билан Facebook'ни 2 ойга тарк этади

Facebook асосчиси Марк Зукерберг ўзининг тармоқдаги саҳифасида иккинчи қизи дунёга келиши муносабати билан оталик таътилига чиқаётганини маълум қилган.

Маркнинг қайд этишича, турмуш ўртоғи Присцилла тез орада янги фарзандни дунёга келтириши, Марк бу вазиятда вақтини оиласига бағишлаши лозимлигини таъкидлаган.

"Максима туғилганида мен 2 ойлик декрет таътилига чиққан эдим. Мен қизим туғилган илк ойда вақтимни унга сарфлаганимдан доимо мамнун бўламан", - дейди Зукерберг.

Бу гал Марк 2 ойлик таътилни режа қилган. Facebook асосчиси янги қизалоқ дунёга келганида ҳамда декабр ойида вақтини оила даврасида ўтказишни режа қиляпти.

Зукерберг, шунингдек, Facebook ўзидаги эркак ходимларга фарзанд кўришлари муносабати билан 4 ойлик таътил беришини, бу таътилнинг  оиладаги ижобий муҳит ва мустаҳкам муносабатлар учун хизмат қилиши исботини топганини эслатган.

"Умид қиламанки, қайтганимда офис ҳали ҳам ўз ўрнида турган бўлади", - деб ёзади Зукерберг ҳазиломуз оҳангда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.