Марказий банк ўз мобил иловасини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  988
  •  16.06.2020 15:59

Марказий банк ўз мобил иловасини тақдим этди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Android тизимли қурилмалар учун мобил иловани ишга туширди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати маълум қилди.

ЎҚИНГ: Марказий банк огоҳлантиради: «Фирибгар Telegram-каналларга алданманг!»

«Ушбу мобил илова расмий веб-сайт фойдаланувчиларига қўшимча қулайлик яратиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг барча ахборот ва интерактив хизматларини қулай форматда кўрсатади», – дейилади хабарда.

Мобил илова орқали асосий пул кўрсаткичлари ҳақидаги янгиликлар ва маълумотлардан ташқари, курсни сана бўйича саралаш функцияси орқали осонгина топиш, шунингдек, энг кўп сўраладиган саволларга жавоблар билан танишиб бориш ва бошқа имкониятлардан фойдаланиш мумкин.

Иловада Ўзбекистоннинг географик харитасида жойлашуви кўрсатилган банк инфратузилмаси объектларининг интерактив харитаси мавжуд. Унда юборилган манзил (локация) бўйича энг яқин жойлашган кредит ташкилотлари ва уларнинг филиалларини, валюта айирбошлаш шохобчалари, банкоматлар, шу жумладан, куну-тун режимида ишлайдиган кўп функцияли ўз-ўзига хизмат кўрсатиш пунктларини топиш ҳамда фойдаланувчи жойлашган жойдан танланган объектгача бўлган масофани аниқлаш функцияси мавжуд. Шунингдек, харитада манзил, иш вақти, телефон рақамлар ва фотосуратлар келтирилган.

ЎҚИНГ: Билиб қўйинг: 2 мартдан тўлов терминаллари учун воситачилик ҳақи жорий этиляпти!

Илова орқали Марказий банкка ариза билан мурожаат йўллашингиз, банкларда учраётган муаммоларни ҳал этиш учун ўз шикоятингизни қолдиришингиз мумкин. Ушбу бўлимнинг ўзида юборилган мурожаатлар қай ҳолатда эканлигини кузатиш имконияти мавжуд.

Мобил иловада банк тизимининг ҳуқуқий асослари базаси жойлаштирилган. Базадан кенгайтирилган фильтр орқали керакли ҳужжатларни тез ва осон топиш, маълумотларни юклаб олиш ёки онлайн ўқиш мумкин.

Push-хабар хизмати сизга янги валюта курслари тўғрисида хабар беради. У тўрт хил: ўзбек (кирилл ва лотин графигида), рус ва инглиз тилларида тақдим этилган.

Мобил иловани бу ердан юклаб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда электрон пуллардан фойдаланиш тартиби белгиланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!