Марказий банк: Uzcard фаолиятида юз берган муаммо эътиборсиз қолдирилмайди. Қонунчиликка ўзгаришлар киритилади

Марказий банк: Uzcard фаолиятида юз берган муаммо эътиборсиз қолдирилмайди. Қонунчиликка ўзгаришлар киритилади

Uzcard фаолиятида муаммолар бошланганидан бери Марказий банк вакиллари томонидан дастурий таъминот мутахассислари билан ҳамкорликда тўлов тизими ишини тиклаш бўйича кўмак берилмоқда. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Daryo.uz.

ЎҚИНГ: https://www.terabayt.uz/post/uzcard-tizimi-qisman-ishlay-boshladi

Ҳозирда тизимни тиклаш бўйича биринчи босқич якунланди — тўлов карталаридаги қолдиқлар тўғрисидаги маълумотлар базаси тикланди. Иккинчи босқич — тўлов терминаллари ишини тиклаш кун давомида амалга оширилади.

ЎҚИНГ: https://www.terabayt.uz/post/ozbekiston-boyicha-uzcard-ishlamay-qoldi-plastik-karta-orqali-tolovlar-qilib-bolmaydi

Фуқаролар зарурат бўлган тақдирда нақд пул учун хизмат кўрсатувчи банкларига мурожаат этиши мумкин. Бунинг учун ҳозирча айнан карта очилган банк филиалига бориш зарур (терминаллар фаолияти тикланганидан кейин ҳар қандай банкнинг исталган филиалига мурожаат қилса бўлади). Марказий банк томонидан тижорат банклари билан биргаликда мамлакатнинг барча ҳудудларидаги филиалларни нақд пул билан таъминлаш бўйича иш олиб борилди.

ЎҚИНГ: https://www.terabayt.uz/post/firibgarlar-qarmogi-plastik-kartadagi-pullaringiz-joyidami

Марказий банк юз берган ҳолат эътиборсиз қолмаслигини билдирди. Қонунчиликка МБни барқарор ишлашларини таъминлаш мақсадида тўлов тизимлари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлар билан таъминловчи ўзгаришлар киритилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.