Марк Цукерберг хонадони учун сунъий идрок тизими яратмоқчи

Марк Цукерберг хонадони учун сунъий идрок тизими яратмоқчи

Facebook раҳбари, яқинда ота бўлган Марк Цукерберг “ақлли уй” учун махсус операцион тизим ишлаб чиқиш режасини билдирди. Цукерберг айтишича, ижтимоий тармоқ доирасидан ташқарига чиқиб янги ихтиро устида ишлашни анчадан бери истайди.

“2016 йилда ўз олдимга қўйган мақсадим уй юмушларини бошқаришда ва ишда ёрдам берадиган сунъий идрок яратиш. Ишни бу борада қандай янги технологиялар борлигини ўрганишдан бошлайман. Кейин операцион тизимни овозимни илғашга ўргатаман, ундан сўнг уй ҳарорати, чироқ, мусиқа ва бошқа нарсаларни идора этишим мумкин бўлади”, дейди Цукерберг.

Ундан ташқари ёш миллиардернинг дўстлари ташриф буюрганида, сунъий идрок уларнинг юзини сканерлаб эшикни ўзи очади.

Маркнинг ижтимоий тармоқдаги бу пости 400 мингдан ортиқ “ёқди”, 20 минг қайта эълон қилишлар билан қарши олинди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.