Марсда улкан кўл топилди

  •   Saroy
  •  1545
  •  26.07.2018 12:18

Марсда улкан кўл топилди

Бир гуруҳ олимлар Science журнали учун таёрлаган мақоласида биринчи бўлиб Марсда суюқ шаклдаги сув топганликлари ҳақида ҳикоя қилишди.  Олимлар Қизил сайёранинг жанубий қисмида  муз қатламлари остида улкан сув ҳовзасини топишган.

ЎҚИНГ:Коинотдан олинган фотосурат: Марсда кучли пўртана

Марсдаги кратер, аввал бу ерда сув бўлган

Марсда сув қидириб топиш олимлар учун долзарб масалаларнинг бири ҳисобланади. Чунки сув сайёра юзасида мавжуд ҳаёт нишоналаридан дарак берарди-да.  Шунингдек, сувнинг топилиши Марсни одамлар у ерга кўчиб ўтиши мумкин бўлган энг дўстона сайёрага айлантирар эди.

Марс юзасини ўрганиш учун Mars Express сунъий йўлдошидаги MARSIS радиолокацияли ускунадан фойдаланилган. Сайёрани тадқиқ қилишга уч йил кетди, олимлар ушбу давр мобайнида жанубий қутбдаги маълум бир ҳудудларни фотосуратга олишиб, радар кўрсаткичларини таҳлил қилишди.   

ЎҚИНГ:Марс сайёрасида муз блоклари қаердан пайдо бўлди?

Марс юзасида сув топилган ҳудуд  харитаси

Натижада олимлар Марс юзасидан 1,5 километрлик чуқурликда суви суюқ ҳолатда бўлган бутун бошли кўл топилгани ҳақида маълум қилишди. Дастлабки тахминларга кўра, унинг диаметри 20 километрни ташкил этади, чуқурлиги эса атиги 20 сантиметр чиқади. Ҳаво ҳароратининг пастлигига қарамай у ерда сув музламаган, Олимлар бунинг сабаби сифатида, ушбу ҳудудда босим кучли  бўлгани ёки сув сайёра тупроғи билан аралашиб кетганини айтишмоқда.

Энди олимлар ўзларининг топилмаларини исботлаш керак бўлади. Бунинг учун InSight миссияси ишга туширилган. Миссия доирасида Марсга ерни бурғулайдиган ва ҳароратни ўлчайдиган махсус аппарат жўнатилди. Аппаратлар Қизил сайёрада шундай чуқурликда сув суюқ ҳолда сақланадими ёки йўқми,  деган саволга жавоб топишда  олимларга ёрдам бериши керак, деб ёзади The Washington Post газетаси.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!