Марсга биринчи араб космик аппарати учириляпти
Бирлашган Араб Амирликлари муҳандислари томонидан яратилган H-IIA космик зондли ракета ташувчиси 20 июль куни Япониянинг Танегашима оролидан фазога учирилади. Бу ҳақда БАА ҳукумати ўзининг расмий Twitter-саҳифасида маълум қилинди, деб ёзади Sof.uz.
ЎҚИНГ: Марсга парвоз сари илк қадам: SpaceX икки фазогирни учирди!
БАА Фазо агентлиги ва Муҳаммад бин Рашид номидаги Фазо Марказининг хабар беришича, ракета Абу-Даби вақти билан 01.58 (Тошкент вақти билан 02.58) да учирилади.
Ал-Амал зондини учириш дастлаб 15 июль кунига режалаштирилган эди, аммо охир-оқибат Япониядаги орол об-ҳавоси ёмонлиги сабабли қолдирилди.
ЎҚИНГ: Англия ва Украина аҳолисини қўрқитган «НУЖ»ларни ким юборганди аниқланди! (+иккита «жонли» видео)