Марсга учадиган космик кема Ерга қўниш пайтида портлаб кетди

  •   DiMaX
  •  696
  •  04.03.2021 13:02

Марсга учадиган космик кема Ерга қўниш пайтида портлаб кетди

SpaceX компанияси Марсга парвозлар учун ишлаб чиқилган Starship SN10 прототип космик кемасининг олдинроқ кечиктирилган синов учиши амалга оширилганлигини маълум қилди. Бу тўғрида Xabar.uz нашри ёзмоқда.

 «Starship SN10 Бока-Чика ҳудудида АҚШнинг шарқий қирғоғида соат 18:15 да парвозни амалга оширди. Кема тахминан 10 км баландликка кўтарилиб, учириш комплекси ёнида жойлашган жойга қайтиб қўнди. Синовдаги кема биринчи марта қўнишни амалга оширди, бироқ бир неча дақиқа ўтгач у портлаб кетди», — дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск компанияси 2024 йилда Марсга саёҳат қилишни режалаштирилган.

ЎҚИНГ: «Мени Марсга дафн этинг» – Илон Маск «Қизил сайёра»ни забт этиш вақтларигача айтди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!