Март ойининг энг яхши смартфонлари

  •   DiMaX
  •  2201
  •  03.04.2017 11:15

Март ойининг энг яхши смартфонлари

Mobile World Congress 2017 якунланишидан кейин, март ойининг энг орзиқиб кутилган воқеаси – Samsung Unpacked бўлди, унда Galaxy S8 ҳамда S8+ тақдим этилди. Аммо ўтган ойда ундан бошқа мобиль қурилмалар ишлаб чиқарувчилар ҳам эътиборга лойиқ девайсларини тақдим этишди. Шулардан энг яхшиларини санаб ўтамиз.

Xiaomi Mi 5c

Xiaomi компанияси MWC 2017 кўргазмасида иштирок этмади, аммо мазкур маросимнинг ўтказилиши даврида ўзининг янги смартфони – Mi 5с’ни тақдим этди. Гаджетнинг энг эътиборга молик жиҳатларидан бири шундаки, бу – Xiaomi’нинг ўзи ишлаб чиқарган Pinecone Surge S1 процессорида ишлайдиган илк қурилмадир.

Хусусиятлари:

  • 1920 × 1080 пиксел сиғимли, диагонали 5,15 дюймли дисплей;
  • саккиз ядроли Xiaomi Surge S1 процессори;
  • 3 ГБ тезкор ва 64 ГБ ички хотира;
  • асосий камера 12 МП, олд камера 8 МП;
  • Wi-Fi 802.11a/b/g/n/ac;
  • 2860 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • MIUI 8 (Android 7.1).

BLU Life One X2 Mini

BLU Products компанияси эса Life One X2 смартфонининг янгиланган ихчам версияси – Life One X2 Mini моделини ишлаб чиқара бошлади.

Хусусиятлари:

  • 1920 × 1080 пиксел сиғимли, диагонали 5 дюймли IPS-дисплей;
  • саккиз ядроли Snapdragon 430 процессори;
  • 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ ички хотира;
  • 64 ГБгача ҳажмли microSD карта қўйиш имкони;
  • асосий камера 13 МП, олд камера 8 МП;
  • Wi-Fi 802.11b/g/n, Bluetooth 4.0, GPS;
  • 3000 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • Android 6.0 Marshmallow.

OPPO F3 Plus

Март ойи сўнгида Oppo компанияси биринчи навбатда селфи ишқибозлари учун мўлжалланган фаблетни тақдим этди. Янги – Oppo F3 Plus смартфонининг олд камераси 16 ҳамда 8 мегапикселли модулларга эга. У ҳозирча фақат Ҳиндистонда сотувга чиқарилган, яқин орада бошқа мамлакатларда ҳам савдоси йўлга қўйилиши айтилган.

Хусусиятлари:

  • 1920 × 1080 пиксел сиғимли, диагонали 6 дюймли дисплей;
  • саккиз ядроли Snapdragon 653 процессори;
  • 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ флеш-хотира;
  • 256 ГБгача ҳажмли microSD карта қўйиш имкони;
  • асосий камера 16 МП, датчикли қўшалоқ олд камера 16 ва 8 МП;
  • LTE, иккита SIM-карта, USB Type-C; Wi-Fi 802.11a/b/g/n/ac, Bluetooth 4.1, GPS;
  • 4000 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • Android 6.0 Marshmallow.

Sony Xperia L1

MWC 2017 кўргазмасида Sony Mobile бир нечта смартфон намойиш этди, ундан кейин – март ойи ўртасида эса яна бир янги қурилма тақдим этди. Апрель ойининг охирларида савдога чиқариладиган мазкур Xperia L1 модели бирмунча ҳамёнбоп қурилмалар сирасига киради.

Хусусиятлари:

  • 1280 × 720 пиксел сиғимли, диагонали 5,5 дюймли IPS-дисплей;
  • тўрт ядроли MediaTek MT6737T процессори;
  • 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ ички хотира;
  • 256 ГБгача ҳажмли microSD карта қўйиш имкони;
  • асосий камера 13 МП, олд камера 5 МП;
  • LTE, USB Type-C; Wi-Fi 802.11a/b/g/n, Bluetooth 4.2, GPS ва ГЛОНАСС;
  • 2620 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • Android 7.0 Nougat.

Huawei P10 Lite

Барселонада иккита флагман смартфони – P10 ва P10 Plus моделларини тақдим этганидан сўнг, Huawei компанияси P сериясига оид яна битта модель – Leica камераси бўлмаган P10 Lite’ни намойиш қилди. «Енгиллаштирилган» бу қурилма бирмунча камтарона бўлса-да, барибир у ҳамёнбоп ва илғор моделлар ўртасидаги оралиқ тоифага мансуб бақувват гаджетдир.

Хусусиятлари:

  • 1920 × 1080 пиксел сиғимли, диагонали 5,2 дюймли дисплей;
  • саккиз ядроли Kirin 658 процессори;
  • 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ ички хотира;
  • 256 ГБгача ҳажмли microSD карта қўйиш имкони;
  • қўшалоқ асосий камера 12 МП, олд камера 8 МП;
  • LTE, Wi-Fi 802.11b/g/n, Bluetooth 4.1, GPS ва ГЛОНАСС;
  • 3000 мА/соат сиғимли аккумулятор;
  • Android 7.0 Nougat.

Мазкур смартфонлардан бирортаси маъқул келган бўлса, AliExpress интернет-дўкони орқали буюртма бериш имкони мавжудлигини эслатиб ўтамиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!