Март ойининг энг зўр флагман ва ўрта-флагман Android смартфонлари!

Март ойининг энг зўр флагман ва ўрта-флагман Android смартфонлари!

2023 йилнинг чорак қисми март ойи билан ўз якунига етди. Шу кунга қадар биз бир қанча янги флагман ва ўрта-флагман Android смартфонлар билан танишдик. Смартфонлар кўп, лекин уларнинг қайси бири яхши ишлайди? Хўш, ушбу саволга AnTuTu бенчмарки жамоасининг март ойига кўра чиқарилган энг яхши ишлайдиган смартфонлар топ ўнталиги орқали жавоб олишимиз мумкин.

Март ойининг энг яхши флагман Android смартфонлари

Биринчи бўлиб, флагманлардан бошлаймиз. Шуни айтиб ўтиш керакки, рўйхат ҳар доимгидек, Snapdragon чипсети билан жиҳозланган смартфонларга тўлган. Қолаверса, смартфонлар камида 12, акс ҳолда, 16 GB оператив ва 512 GB доимий хотира билан ишлайди.

2023 йил март ойига кўра "энг яхши ишлайдиган" деб топилган флагман Android смартфонлар рўйхати. Фото: AnTuTu

Шундай қилиб, ҳозирги вақтдаги энг яхши смартфон – бу Oppo компаниясининг янги Find Х6 Pro смартфони бўлиб, AnTuTu бенчмаркидан 1,331,997 балл олган. Ўтган ойда тақдим қилинган кучли камерали смартфон, феврал ойининг энг кучли смартфони бўлган Red Magic 8 Pro+ (1,311,123) флагманини иккинчи ўринга тушириб қўйган. OnePlus компаниясининг бу йилги якка-ю ягона флагмани, OnePlus 11 эса рўйхатнинг 1,302,402 балл билан топ учликни ёпиб беради.

Рўйхатдаги Dimensity чипли битта-ю битта смартфон, Oppo Find Х6 модели (1,296,049) рўйхатда Vivo Х90 Pro+ (1,296,495) флагманидан кейин бешинчи ўринни банд қилган.

"Ака-ука" iQOO 11 Pro (1,293,875) ва iQOO 11 (1,284,246) смартфонлари кетма-кет олтинчи ва еттинчи ўринларни эгаллашган. Redmi К60 Pro (1,280,353) саккизинчи ўринда бўлса, ҳеч қандай тешик ва тирқишларсиз, тўлиқ экран билан чиқарилган Nubia Z50 Ultra (1,273,208) тўққизинчи ўринни қўлга киритган. Топ ўнлик Xiaomi 13 (1,271,355) флагмани билан эса рўйхат якунланади.

Март ойининг энг яхши ўрта-флагман Android смартфонлари

Ана энди навбат март ойининг энг яхши ишлайдиган ўрта-флагман смартфонларига. Ҳар доимгидек, флагманлар рўйхатида Qualcomm чипсетлари ҳукмронлик қилган бўлса, ўрта синф смартфонлари томонида MediaTek ўз кучини кўрсатади.

2023 йил март ойига кўра "энг яхши ишлайдиган" деб топилган ўрта-флагман Android смартфонлар рўйхати. Фото: AnTuTu

Қизиғи шундаки, ушбу рўйхатдаги ўн смартфонларнинг нақд тўққизтаси MediaTek'да ишлайди, лекин уларнинг биронтаси ҳам биринчи ўринда эмас – март ойига кўра энг яхши ўрта синф смартфони Redmi'нинг Note 12 сериясидаги Turbo модели ва у ўзининг Snapdragon 7+ Gen 2 чипсети билан AnTuTu'да 966,220 балл тўплаган. Таъкидлаш жоизки, Redmi Ноте 12 Турбо ушбу чипсет билан чиқарилган илк смартфон ҳисобланади.

Фахрли иккинчи ўринни MediaTek Dimensity 8200 билан ўтган йили чиқарилган Vivo S16 Pro (866,824) смартфони эгаллаган. iQOO Neo 7 SE ҳам худди шундай чипсет билан 857,194 балл йиққан ва у учинчи ўринда. Redmi'нинг яна бир смартфони, К60E (840,748) модели ҳам Dimensity 8200 кучи билан тўртинчи ўринни банд қилган.

Чиқарилганига деярли бир йил бўлиб қолган OnePlus Аcе Racing (829,135) ва OnePlus Аcе (821,738) смартфонлари эса Dimensity 8100-Мах чипсетида бешинчи ва олтинчи ўринларни эгаллашга муваффақ бўлишган. Худди шундай чипсетли яна бир смартфон, Oppo Reno 8 Pro+ 5G (818,021) эса еттинчи ўринда.

Рўйхатнинг давомида эса Realme GT Neo 3 (807,928), Vivo S15 Pro (807,743) ва Redmi Note 11 Pro+ (805,060) смартфонларини кўришимиз мумкин.

Рўйхат фақат Хитой бозоридаги смартфонлар билан тузилган, глобал эмас.

*мақоладаги асосий сурат Twitter'дан олинди