Мартда чиқадиган iPhone 9 (ёки iPhone SE 2) қойилмақом реклама ролигида!

  •   DiMaX
  •  3005
  •  05.02.2020 14:31

Мартда чиқадиган iPhone 9 (ёки iPhone SE 2) қойилмақом реклама ролигида!

Дунё бўйлаб кўплар кутаётган iPhone SE 2 смартфонини купертинолик корпорация iPhone 9 номи билан чиқаради. Таниқли инсайдер @Onleaks ҳамда iGeeksBlog нашри аввалроқ уни рендер видеосида батафсил кўрсатишган ҳам.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2’ни кутяпсизми? Хушхабарни қарши олинг!

Мауро Баттино (Mauro Battino) исмли дизайнер ҳам шу пайтгача сизиб чиққан маълумотлар асосида ушбу айфон промо-ролигини тайёрлади. iPhone 9 бу видеода Jet Black, White ва Red рангли корпусларда кўрсатилган.

Мазкур норасмий реклама ролиги дастлаб Weibo ижтимоий тармоғида пайдо бўлган, сал вақт ўтиб уни YouTube видеохостингида ҳам эълон қилишган:

Сўнгги хабарларга қараганда, iPhone 9 аллақачон оммавий ишлаб чиқаришга жорий этилган. Apple бу смартфонини март ойида расман намойиш этиши кутилмоқда. Фақат бир жиддий хавф унинг ишлаб чиқарилишини ва тақдимот санасини кечиктириши мумкин...

ЎҚИНГ: Божхонада миллион долларлик контрабанда айфон ва бошқа Apple маҳсулотлари мусодара этилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!