«Маруся» 14 февраль арафасида Twitter’да тўйлар ўтказяпти!

  •   DiMaX
  •  335
  •  13.02.2021 10:43

«Маруся» 14 февраль арафасида Twitter’да тўйлар ўтказяпти!

Хабарингиз бўлса керак, «Яндекс» компанияси Россиянинг илк интеллектуал овозли ёрдамчиси – «Алиса»ни 2017 йилдаёқ тақдим этган эди. Кейинроқ эса Mail.ru Group унинг рақибаси – «Маруся» виртуал ассистентини ишлаб чиққан.

 ЎҚИНГ: Россияда «Маруся»ни «Капсула»га солиб сота бошлашди!

Сунъий онг асосидаги «Маруся» овозли ёрдамчиси 14 февраль арафасида «никоҳларни қайд этувчи» вазифасини ўтамоқда. Twitter тармоғида у фойдаланувчиларга «ўз жуфти»ни белгилашни таклиф этади, кейин эса ҳазилнамо тўй откриткаларини тарқатади.

Шу тариқа бу тармоқда нафақат оддий фойдаланувчилар, балки ҳатто одатда ўзаро рақобатчи бўлган брендлар ҳам «келин-куёв» бўлишмоқда. Масалан – «Сбер» ва «Тинькофф» банклари ёки «Билайн» ҳамда «МТС» алоқа операторлари.

«Маруся» шу усулда жуфтликларнинг нафақат «никоҳ»ини, балки уларнинг «ажрашиш»ларини ҳам қайд этмоқда. Twitter’да бу овозли ёрдамчи орқали «тўй қилиш» ёки «ажрашиш» учун тегишли постни #большаятвиттерскаясвадьба ҳэштеги билан эълон қилиш керак бўлади.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: «Алиса»га 22 миллион мартадан ошиқ севги изҳор қилишибди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.