Marvel'нинг зирҳли қасоскори ҳақида янги ўйин чиқарилади

Marvel'нинг зирҳли қасоскори ҳақида янги ўйин чиқарилади

Electronic Arts компанияси Marvel'нинг энг машҳур қасоскори, Темир Одам ҳақида видео-ўйин чиқаришини эълон қилди. Бир кишилик, учинчи шахс кўринишида ўйналадиган ўйин ҳаракат-саёҳат жанрида бўлиб, у Тони Старк ҳақидаги оригинал ҳикояга асосланган ва у ўйинчиларга "Темир одам" бўлиш қандай эканлигини ҳис қилиш имконини беради. 

Маълум бўлишича, янги ўйин ҳозирда Motive Studio томонидан эндигина ишлаб чиқариш жараёнида. Ишлаб чиқариш жамоасини эса Оливер Проулкс бошқармоқда - у ўтган йилнинг "Галактика Қўриқчилари" ўйини устида ишлаган эди. 

"Бугунги куннинг энг машҳур супер қаҳрамонларидан бири ҳақида видео ўйин яратиш имкониятига эга бўлиш шараф ва устунликдир. Бизда "ўзимизники" деб аташ мумкин бўлган янги ва ноёб ҳикоя яратиш учун ажойиб имконият мавжуд. Marvel бизни янги нарсаларни яратишга ундамоқда." дейди Оливер Проулкс.

Ўйин эндигина ишлаб чиқариш жараёнида эканлигини ҳисобга олсак, унинг чиқарилиши яқин ойларда бўлмаслиги аниқ.

ЎҚИНГ: RТХ 6000 - метаоламлар яратиш учун видеокарта