Машҳур антивирус ижодкори қамоқда ўзини ўлдирди

  •   DiMaX
  •  583
  •  24.06.2021 15:58

Машҳур антивирус ижодкори қамоқда ўзини ўлдирди

Испаниянинг El País газетаси McAfee антивирусини яратган Жон Макафи испан қамоқхонасида оламдан ўтгани ҳақида хабар тарқатди. Кейинчалик буни АҚШ Адлия вазирлиги хабарни тасдиқлади, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Windows 10 учун энг зўр 22 та антивирус: мутлақо бепуллари ҳам бор!

Макафига биринчи ёрдамни кўрсатишга уринган шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишолмаган. Ўлим тафсилотларини полиция ўрганмоқда, New York Times ёзишича, Макафи ўз жонига қасд қилган.

McAfee асосчиси 2020 йилнинг октябрида Испанияда қўлга олинганди — уни АҚШга экстрадиция ва даромадларини солиқдан яширгани учун 30 йил қамоқ жазоси кутаётганди. Испания Олий суди экстрадиция ҳукмини чиқарганидан бир неча соат ўтиб, Макафининг ўлими хабари тарқалди.

Макафини 2012 йилда Белиздаги қўшнисини ўлдиришда ҳам гумон қилишган, 2016 йилда режиссёр Нанетт Бурштейн «Гринго: Жон Макафининг хавфли ҳаёти» деб номланган ҳужжатли фильмни суратга олганди. Фильмда Макафи ўз қўшнисини қийнаш ва ўлдириш мақсадида 5000 долларга қотил ёллагани ҳикоя қилинади. Бундан ташқари, фильмда Макафи бизнес бўйича ҳамкори Эллисон Адонизо исмли аёлга наркотиклар бериб, номусига теккани ҳам келтирилган.

McAfee антивирусига эгалик қилувчи Intel компанияси 2014 йилда бренд фаолиятини, унинг асосчиси номи билан боғлиқ нохуш воқеалар сабабли, тугатиб боришини маълум қилганди. 2017 йилда Intel ўз бизнесидан чиқариб юборгач, McAfee мустақил компанияга айланганди.

ЎҚИНГ: Интернетда кимларни излаш энг хавфли?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!