Машҳур автомобилсоз энди смартфон ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Машҳур автомобилсоз энди смартфон ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Tesla'нинг биринчи смартфони ҳақидаги миш-мишлар бундан бир неча йил олдин тарқалган эди. Янги маълумотларга кўра, ушбу смартфон Starlink интернет тармоғини қўллаб-қувватлайди. 

Ушбу миш-мишларга асосланиб, смартфоннинг ҳатто норасмий рендерлари ҳам яратилди. Рендерлардан смартфон орқа панели икки хил рангда бўлишини кўриш мумкин. Орқа панелнинг юқори қисмида кўринмас асосий камера жойлашган бўлиб, у фақат камера фаол ҳолатда бўлганида кўринади. Tesla логотипи эса камера модулининг пастки қисмига туширилади. 

Манбада смартфон номи Tesla Model Phone бўлиши айтилган. Бу йўл билан компания ўзининг маҳсулотларини номлаш анъаналарига содиқ қолмоқчи. Миш-мишларда ушбу смартфон 4K дисплей, Snapdragon 898 чипи, 108МП асосий камера ҳамда 2ТБ доимий хотирага эга бўлиши айтилмоқда. 

ЎҚИНГ: Redmi 11 серияси қачон халқаро бозор учун сотувга чиқади? 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.