Машҳур брендлар 2020 йилни бир сўз билан қандай аташмоқда?

  •   DiMaX
  •  1305
  •  05.12.2020 14:35

Машҳур брендлар 2020 йилни бир сўз билан қандай аташмоқда?

Якунига етаётган йил инсоният учун анча оғир келди: коронавирус пандемияси, иқтисодий инқироз ва бошқалар... Twitter ижтимоий тармоғи шуни назарда тутиб, 2020 йил якунларини битта сўз билан қандай ифодалаш мумкинлигини сўради. Унга турли технологик брендлар берган қизиқ жавоблар билан танишамиз.

ЎҚИНГ: 2020 йилдаги энг ёмон ЭЛЛИКТА парол: қаранг-чи, сизники йўқмикан бу рўйхатда?

Аксарият жавоблар нафақат «ҳаётий», балки оқилона таклиф этилганлиги билан эътиборга лойиқ.

Netflix стриминг сервиси бунинг нимага кераклигини сўраган:

whyyyyyyyyyyyyyy?

— Netflix (@netflix) December 3, 2020

LEGO эса бу йилни киши билмасдан бирор нимани босиб олиб, жони оғриганда чиқарадиган («вой», «уҳҳҳ» каби) хитобга ўхшатган:

Ouch.???? pic.twitter.com/UplfEg2iii

— LEGO (@LEGO_Group) December 3, 2020

Microsoft Edge браузери бу йилни «404-хатолик» деб баҳолаган:

404

— Microsoft Edge (@MicrosoftEdge) December 3, 2020

YouTube ушбу йилга «обунани бекор қилиш»га қарор қилган:

Unsubscribe

— YouTube (@YouTube) December 3, 2020

Adobe эса умуман йилни бекор қилиш тарафдори экан:

Ctrl + Z

— Adobe (@Adobe) December 3, 2020

Call of Duty видеоўйини 2020 йилни ГУЛАГга ўхшатибди:

Gulag

— Call of Duty (@CallofDuty) December 3, 2020

Lyft такси агрегатори бу йилга 5 баллдан 0 балл қўйган:

0/5

— Lyft (@lyft) December 4, 2020

Zoom уни интернет ёки алоқадаги беқарор уланишга ўхшатган:

Unstable

— Zoom (@zoom_us) December 3, 2020

Хўш, тугаб бораётган йилни сиз биргина сўз билан қандай таърифлаган бўлардингиз?

ЎҚИНГ: Рим папаси аккаунтидан модел қизнинг эротик суратига лайк босилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!