Машҳур инсайдер Huawei P20 флагманларининг дизайнини тўлиқ фош этди!

  •   DiMaX
  •  646
  •  09.03.2018 13:12

Машҳур инсайдер Huawei P20 флагманларининг дизайнини тўлиқ фош этди!

Huawei компанияси 27 мартда бирйўла учта смартфонини – P20, P20 Lite ҳамда P20 Pro моделларини тақдим этмоқчи эканидан хабарингиз бор. Улар ташқи кўринишидан бир-бирига жуда ўхшаш, аммо техник хусусиятлари бўйича фарқ қилади.

ЎҚИНГ: Уч модулли камерага ва «ўйиқ»ли экранга эга Huawei P20 илк расмий реклама постерида кўрсатилди

Бугун таниқли инсайдер Эван Бласс (@evleaks) Huawei’нинг барча учта моделдаги янги смартфонларига бағишлаб матбуот учун тайёрланган суратларни ошкор этди.

Huawe P20

Кўриниб турибдики, Huawei ҳам кўпчилик смартфонсозлар қатори iPhone X дизайнидан илҳом олган. Бу ҳолат янги флагманларнинг экрани тепасидаги «кемтик»да ҳамда асосий камера модулларининг тикка жойлашганида намоён бўлган.

Huawe P20 Lite

Фақатгина Huawei P20 Pro флагманининг алоҳида ўзига хослиги бор – бош камераси икки эмас, балки нақ учта объективга эга. Смартфоннинг бу модуллари қандай қўлланиши ҳозирча аниқ эмас, лекин тахминларга кўра, улардан учинчиси асосий иккитасидан алоҳида ишлайди.

Huawei P20 Pro

Шунингдек, Huawei P20 Pro модели ғайриоддий – ранги бошдан-оёқ бир хил бўлмаган версияда ҳам чиқарилади:

Дарвоқе, айрим хабарларга кўра, мазкур туркумда учта эмас, балки тўртта смартфон тақдим этилиши мумкин. Демак, бунга аниқлик киритиш учун 27 март куни Парижда бўлиб ўтадиган тақдимот маросимини кутамиз энди!

ЎҚИНГ: Huawei P20 туркумидаги тўртинчиси энг қиммат смартфон бўлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.