Машҳур картиналардан кинолавҳа ишлайдиган дастур яратилди

Машҳур картиналардан кинолавҳа ишлайдиган дастур яратилди

Нейрон тармоқ (сунъий идрок тизими) Ван Гог, Салвадор Дали, Пабло Пикассо каби улуғ рассомларнинг картиналарини жонлантиришни ўрганди.

Фрайбург университети (Германия) мутахассиси Алексей Досовицкий ушбу дастур муаллифларидан биридир. Нейрон тармоқнинг биринчи қатлами рассом картинасини таҳлил қилиш учун қўлланади, у полотнодан бўёқ, ранг қатлами, услуб ҳақида маълумот олади, дейди Досовицкий.

Иккинчи қатлам фильм кадрларини таҳлил қилади. У объектларни “танийди” ва бўлажак картиналарнинг эскизига айлантиради.

Аввал мутахассислар бундай технологияни алоҳида расмга ишлов бериш учун қўллашган. Видео билан ишланганда нейрон тармоқ қўшни кадрларни тамоман фарқли қилиб кўрсатганлиги учун текис видео ишлаш имкони бўлмаган.

Олимлар алгоритмни қайтадан ишлаб чиқишгач, нейрон тармоқ кадрдаги объектларни “танийдиган” бўлди. Шунингдек, аввал экранда намоён бўлган буюмларни эслаб қолади ва келгуси кадрларга ишлов беришда худди ўзидек қўллайди.

Натижада чиройли видеолавҳа юзага келади. Даставвал, GeForce Titan серияли видеокарта ўрнатилган компьютер бир кадрга ишлов бериши учун 10 дақиқа зарур бўлган бўлса, ҳозир 3 дақиқа кифоя.

Кенг омма ишлатадиган компьютерда бу тахлит видеолавҳа яратиш жуда кўп вақт талаб қилишини олимлар айтиб ўтди. Бироқ “булутли” ҳисоблаш тизимини қўллаб картиналарни “тирилтириш” мумкин. Видеони томоша қилинг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.