Машҳур Nokia N95 ҳозирга вақтда яратилса қанақа кўринишда бўларди? (Видео)

  •   DiMaX
  •  803
  •  12.11.2020 16:06

Машҳур Nokia N95 ҳозирга вақтда яратилса қанақа кўринишда бўларди? (Видео)

Ўз вақтида Nokia N95 ҳатто ўзининг мультимедиа серияси ўлчовлари бўйича ҳам инқилобий қурилмага айланганди. Тақдим этилган вақтида у ўша давр учун энг яхши 5 мегапикселли камера ва иккиталик слайдерга эга ноёб форм-факторга эга бўлган — бир томондан клавиатура сурилган, иккинчисида — медиаплеерни бошқариш клавиши жойлашган.

ЎҚИНГ: Nokia’нинг 15 та афсонавий мобиль телефонлари

Ҳозирда Nokia’га эгалик қилувчи HMD Global компанияси классика устида таржиба ўтказишни яхши кўради ва ҳатто N95’нинг реинкарнияцияланган версиясини тайёрлади, деб ёзади Daryo нашри.

Модель тасвирланган роликни Юхо Сарвикас — HMD Global’нинг маҳсулотлар бўйича директори Twitter’даги саҳифасида бўлишган. Бу эса N95’нинг давомчиси сохта эмаслигини билдиради. Бу каби модель ростдан ҳам тайёрланган, бироқ охир-оқибат бекор қилинган. Бундан ташқари, HMD Global топ-менежери янги N95’нинг дизайнига оид кўплаб тасвирлар билан бўлишган — вертикал, горизонтал ва ҳатто дианогал слайдерлар.

HMD Global компанияси N95 моделини яна қачонлардир «қайта тирилтириши» мумкин, агар слайдер форматида бўлмаса, эгилувчан экранга эга модель — ҳозирги саноат тенденцияларига кўпроқ мос келади. Албатта, кўп модулли ва замонавий алоқа технологиялари билан.

Аввалроқ Nokia компанияси 6300 ва 8000 моделларининг янги версияларини тақдим этиб, тугмали классик телефонларни янгиланган дизайнда ишлаб чиқаришни давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилган эди.

ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланиши аниқ бўлган Samsung, OnePlus, Xiaomi, Oppo, Realme, Huawei, Motorola, LG ва Nokia смартфонлари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!