Машҳур робот-кўппак сотувга чиқди, лекин бу пулга Tesla Model S олиш мумкин! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1021
  •  17.06.2020 15:50

Машҳур робот-кўппак сотувга чиқди, лекин бу пулга Tesla Model S олиш мумкин! (+видео)

Boston Dynamics компанияси ўзининг Spot номли роботини янги ишларга ўргатишда давом этмоқда. Бу яратиқ одамдан яхши рақсга тушаётган видеосини, кейинроқ эса у қўй боқаётган лавҳани улашгандик.

ЎҚИНГ: Робот-аскарнинг ҳақиқий исёнини «жонли» видеода кўринг!

Компания ушбу робот-кўппагини шу кунгача фақат ижарага бериб келаётган эди, шундаям айрим компанияларга. Энди эса Spot очиқ савдога қўйилди, лекин ҳозирча фақат АҚШ ҳудудида. Бошқа мамлакатлардаги хоҳловчиларга эса Boston Dynamics’нинг савдо бўлими билан боғланиш ва ижара масаласини муҳокама этиш таклиф қилинмоқда.

Робот-кўппак тижорат ва саноат мақсадларида қўлланиши мумкин: автоматик маълумот тўплаш, юк ташиш, хавфли ҳудудларни кўздан кечириш ва ҳоказо. Boston Dynamics Spot жамланмасига роботнинг ўзи, иккита аккумулятори, бошқариш учун планшет, қувватлаш қурилмаси, корпус ва дастурий таъминот киради. Буюртмачиларга уни элтиб бериш 4–6 ҳафтада амалга оширилади (худди AliExpress’дан келадиган товар каби).

Нархига келадиган бўлсак, Boston Dynamics Spot учун нақ 74 500 АҚШ доллари сўрашяпти! Бу ҳатто АҚШда ҳам озмунча пул эмас – худди шу нархга Tesla Model S электрокарини олиш мумкин, ахир!

Робот-кўппакни харид қилишга қурби етадиганлар учун қўшимча тарзда захира аккумулятор, лидар ва бошқа жиҳозларни ҳам таклиф этишади ва улар ҳам қиммат. Булардан ташқари, Boston Dynamics Spot харидорлари бир йиллик премиум сервисга обуна бўлишлари мумкин – бу хизматнинг ўзи 15 000 доллар туради!

ЎҚИНГ: АҚШ армиясида ишлаган муҳандис «машиналар қўзғолони»дан хавотирда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.