Машҳур стратегия ўйини iPhone ва Android-смартфонларга чиқяпти: видеоси ва қўлловчи моделлар рўйхати

  •   DiMaX
  •  1842
  •  22.08.2020 15:54

Машҳур стратегия ўйини iPhone ва Android-смартфонларга чиқяпти: видеоси ва қўлловчи моделлар рўйхати

Windows тизимли компьютерларга мўлжалланган Company of Heroes ўйини 2006 йилнинг 12 сентябрида тақдим этилган. Бу йилнинг сентябрига келиб, уни iOS ҳамда Android тизимли мобил қурилмаларга ҳам чиқаришяпти.

ЎҚИНГ: «Чириган олма»: Apple’га қарши Fortnite турнирида совринлар ютиб олинг! (+видео)

Айтиш керакки, Company of Heroes жорий йилнинг февралиданоқ iPad планшетлари учун чиққан. Энди эса, 10 сентябрда бу ўйиннинг смартфонларга мўлжалланган версияси ҳам дунё юзини кўради.

Хабарга кўра, бу стратегия ўйинининг мобил версияси учун 14 долларлик нарх белгиланган. Унинг ичида қўшимча харидлар бўлмайди, дейишяпти.

Лекин Company of Heroes анча талабчан чиқиб қолди: уни iOS 13 тизимли iPhone 6S ва ундан кейинги айфонлар, шунингдек, камида Android 9.0 тизимли смартфонларга юклаб олиш мумкин, шундаям ҳаммасига эмас.

ЎҚИНГ: Бу иккита жанговар ўйинни 27 августгача олиб қўйиб, бир умр бепул ўйнанг! (+видеолар)

Аниқроқ қилиб айтганда, фақат қуйидаги моделларгагина Company of Heroes ўрнатиш ва ўйнаш мумкин:

iOS тизимли девайслар:

  • iPhone 6S ва ундан янги айфонлар;
  • iPad mini (5-авлод);
  • iPad Air (3-авлод);
  • iPad (5-авлод);
  • iPad (6-авлод);
  • iPad (7-авлод);
  • iPad Pro (1-авлод): 9.7 дюймлик, 12.9 дюймлик;
  • iPad Pro (2-авлод): 10.5 дюймлик, 12.9 дюймлик;
  • iPad Pro (3-авлод): 11 дюймлик, 12.9 дюймлик.

Android тизимли гаджетлар:

 

  • Google Pixel 2 ва ундан янгилари;
  • Samsung Galaxy S8 ва ундан янгилари;
  • Samsung Galaxy Note 8 ва ундан янгилари;
  • OnePlus 5T/6T/7/8;
  • Sony Xperia 1/XZ2 Compact;
  • HTC U12+;
  • LG V30+;
  • Motorola Moto Z2 Force;
  • Nokia 8;
  • Xiaomi Mi 6/Mi 9/Mi 9T;
  • Xiaomi Pocophone F1;
  • Xiaomi Redmi Note 8 Pro.

Ўйин ижодкорларининг таъкидлашича, агар сизнинг смартфонингиз модели бу рўйхатга кирмаган бўлса ҳам, иловалар дўконида Company of Heroes кўринса, қурилмангизга ўрнатиш ва унда ўйнаш имкони бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Fortnite, Minecraft, PUBG, Dota 2 ва бошқа ўйинлар бир соатда қанча мегабайтингизни «еб қўяди»?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!