Машҳур ва бепул мобил ўйин бўйича соврин жамғармаси миллион долларлик турнирга марҳамат!

  •   DiMaX
  •  1388
  •  23.04.2020 18:28

Машҳур ва бепул мобил ўйин бўйича соврин жамғармаси миллион долларлик турнирга марҳамат!

2018 йили Call of Duty энг яхши тармоқ ўйини, деб топилган бўлиб, бултур унинг бепул мобил версияси ҳам чиққан. Дастлабки бир ҳафта ичидаёқ Call of Duty: Mobile 100 миллион мартадан ошиқ юклаб олинган ва рекорд ўрнатган.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар ва iPhone’ларга энг кўп юкланган илова ҳамда ўйинлар иккита рейтингда

Activision компанияси кўплаб рейтингларда юқори ўринларни олиб келаётган Call of Duty: Mobile бўйича турнир эълон қилди. Соврин жамғармаси бир миллион АҚШ долларига тенг бўлган World Championship 2020 Tournament турнирининг асосий ҳомийси Sony компаниясидир.

Турнирнинг саралаш матчлари 30 апрель куни бошланиб, 24 майгача давом этади. Иштирокчилар бунда рейтинг серверларида мусобақада қатнашишади; ўнта жанг натижасига кўра 80 очко тўплаган геймерлар иккинчи босқичга ўтказилади.

Саралаш қоидаларига кўра, иштирокчилар турнир маъмурларининг рухсатисиз қўшимча қурилмалардан (геймпад ва бошқа контроллерлардан) фойдалана олмайдилар. Бундан ташқари, шахсий компьютерлардаги эмуляторларни қўллаш ҳам мумкин эмас.

ЎҚИНГ: Компьютер учун 5 та бепул Android эмулятори

World Championship 2020 Tournament иккинчи босқичида эса геймерлар бошқа иштирокчилар билан жамоалар ташкил этишади. Турнирнинг бошқа қоидалари ҳақида ташкилотчилар кейинроқ батафсил маълумот беришмоқчи.

Агарда сиз ҳам Call of Duty: Mobile ўйинига қизиқсангиз ва тажрибангиз бўлса, мана бу ҳавола орқали тезда рўйхатдан ўтиб олинг. Ўйиннинг ўзи бўлса Android-смартфонларга Google Play Store'дан ушбу ҳавола, iOS тизимли қурилмаларга эса мана бу ҳавола орқали юклаб олинади.

Дарвоқе, ҳаттоки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам коронавирус инфекциясидан сақланиш учун кибер-ўйинлар ўйнашни тавсия этганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Энг оммабоп ўйин Google Play’га ҳам чиқди – энди бемалол олиб ўйнанг! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.