Машҳур видеоўйин асосидаги фильм хитга айланиб, бир ҳафтадаёқ ўзини қоплади! (+трейлер)

  •   DiMaX
  •  976
  •  28.04.2021 12:46

Машҳур видеоўйин асосидаги фильм хитга айланиб, бир ҳафтадаёқ ўзини қоплади! (+трейлер)

Геймерлар яхши биладиган Mortal Kombat жанговар ўйини асосида бадий фильм яратилганидан хабарингиз бор. Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунлари «Мортал Комбат» картинаси ўз ватани – АҚШда касса йиғимлари бўйича энг катта натижа кўрсатди.

ЎҚИНГ: «Поле Чудес» бошловчиси Mortal Kombat’да: иккита кулгиги видео

Mortal Kombat ўйинининг янги экранизацияси биринчи уик-эндда 22,5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ тўплаб, киноижара лидерига айланди. Картинанинг умумий йиғимлари эса $51 миллиондан ошган бўлиб, бу билан уни ишлашга кетган харажат қопланиб бўлди! Айтиш керакки, «Мортал Комбат» фильмининг бюджети тахминан 40-50 миллион долларга баҳоланган эди.

Бундай юқори кўрсаткичга эришишда фильмнинг «рақамли релиз»и ҳам муҳим роль ўйнаган: дам олиш кунлари уни 3,8 миллионта HBO Max аккаунтидан томоша қилишган. Бу рақам ичига кинодан лоақал беш дақиқа кўрган юзерлар ҳам киритилган.

«Мортал Комбат»нинг бу ютуғидан илҳомланган сценарий муаллифи Грег Руссо унинг сиквели – воқеаларнинг давоми сифатидаги янги бадий фильмни ҳам яратишини айтган. Иккинчи қисмда у Китана ватани – Эдения ўлкасини ҳам томошабинларга кўрсатмоқчи.

Дарвоқе, Apple бадий фильмларда кимларга iPhone ишлатишни тақиқлаганидан хабарингиз борми? Шунингдек, видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар ҳақидаги мақоламиз ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: Ёмғир, туёқ товуши ва суюк металл: Кинода овоз қандай яратилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!