Машиналар қўзғолони: Tesla электромобили «камикадзе»лик қилди!

  •   DiMaX
  •  1385
  •  19.06.2020 14:44

Машиналар қўзғолони: Tesla электромобили «камикадзе»лик қилди!

Инсоният дастлаб ўзининг оғир меҳнат талаб этувчи ишларини турли машиналар зиммасига юклаган ва бу яхши фойда бериб келаётир. Энди эса ақлий фаолият талаб қилувчи ишларнинг айримларини сунъий онг, автопилот кабиларга ишониб топширишяпти, аммо...

ЎҚИНГ: АҚШ армиясида ишлаган муҳандис «машиналар қўзғолони»дан хавотирда

Tesla Model 3 электрокари Йўл ҳаракати хавфсизлиги суғурта институти (Insurance Institute for Highway Safety, IIHS) томонидан ўтказилган барча олтита краш-тестни муваффақиятли топширган. Натижада ҳатто унга «Top Safety Pick + 2019» соврини ҳам топширилган.

Лекин Sina News Media нашрининг хабарига кўра, куни кеча Хитой жануби-шарқидаги Цзянси вилоятида айни шу машина иштирокида авария содир бўлган. Tesla Model 3 бунда ўз-ўзидан тезлигини 127 километр/соатга чиқариб, елдай учиб кетган. Ҳайдовчининг тезликни пасайтиришга бўлган уринишлари наф бермаган, тормоз шунчаки ишламай қолган. Охир-оқибатда электрокар йўлдан чиқиб, ичидаги ҳайдовчиси билан бирга портлаб кетган.

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

Tesla компанияси бу воқеа юзасидан расмий баёнот бериб, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Хитойдаги тегишли ҳукумат агентлиги билан келишилган ҳолда текширув ишлари олиб борилишини маълум қилган. Дастлабки тахминларга кўра, авария автопилот тизимидаги носозлик туфайли келиб чиққан.

Ўтган йилнинг декабрида Tesla электрокарлари иштирокида учта йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Уларда уч нафар киши ҳалок бўлгани хусусида Associated Press жорий йилнинг январида хабар берган эди.

ЎҚИНГ: «Ўқ ўтмас» Cybertruck’нинг тақдимотида Tesla айтмаган жиҳати фош бўлди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!