Масжиддаги теракт видеоси сабабли Facebook жонли эфирларни чеклаяпти

  •   DiMaX
  •  545
  •  01.04.2019 17:41

Масжиддаги теракт видеоси сабабли Facebook жонли эфирларни чеклаяпти

Янги Зеландиядаги икки масжидда уюштирилган теракт видеоси тўғридан-тўғри намойиш этилгач, Facebook ижтимоий тармоғи кўп муаммоларга дуч келган. Шу сабабли ҳам у жонли эфирни чеклаш йўлларини қидиришга ваъда берган, деб ёзади «Минбар» нашри.

ЎҚИНГ: Янги Зеландия террорчиси ўз ҳунарини видеоўйиндан ўрганган

Facebook раҳбарларидан бири Шерил Сэндбергнинг айтишича, ширкат асли таҳрир қилинган видеолавҳаларни аниқлаш учун янги технологияларни жорий этди. Шунингдек, Facebook фойдаланувчиларидан айнан қайси тоифа юзерлари учун жонли эфирга чиқиш чекланиши ўрганиб чиқилмоқда.

  • Facebook маъмурияти Крайсчёрчдаги масжидга қилинган ҳужумнинг онлайн трансляциясини тўхтатиш учун жуда кўп вақт сарфлаган, лекин кейин ўша видеоёзув тарқалиб кетишининг олди олинмаган.
  • Facebook’даги трансляция 17 дақиқа давом этган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, тўғридан-тўғри эфир вақтида видеоёзув 200 мартача кўрилган. Видео блоклангунча эса 4 минг марта кўриб бўлинган эди.
  • 1 сутка давомида Facebook маъмурлари тармоқдаги ушбу видеонинг 1,5 миллионта нусхасини ўчириб чиқишган.
  • Бундан ташқари, масжиддаги оммавий қирғин WhatsApp ва Instagram, YouTube ва Twitter тармоқларида ҳам тарқалган.

Франция мусулмонлар кенгаши Янги Зеландиядаги масжидга қилинган ҳужум жонли тарзда намойиш қилингани учун Facebook ижтимоий тармоғи ва YouTube видеохостингини судга берганди. Даъвогар томон Facebook ва YouTube сайтларини вояга етмаганлар кўриши мумкин бўлган «терроризмни тарғиб қилувчи ва инсониятга зиён етказувчи» ахборотлар тарқатишда айблаган.

ЎҚИНГ: WhatsApp асосчиси жиддий сабаб билан Facebook’дан чиқиб кетишга чақирмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.