Маск, Гейтс, Безос кабиларнинг Twitter-аккаунтларини бузиб, $100.000 ўмарган 17 яшар «Аҳмадбой» уч йилга қамалди

  •   DiMaX
  •  814
  •  18.03.2021 13:23

Маск, Гейтс, Безос кабиларнинг Twitter-аккаунтларини бузиб, $100.000 ўмарган 17 яшар «Аҳмадбой» уч йилга қамалди

Эсингизда бўлса керак, биз номаълум хакерлар Twitter ижтимоий тармоғининг муҳофазасини бузиб киришгани ҳақида ёзгандик. Ўшанда у машҳур шахсларнинг аккаунтлари орқали кишилардан «икки баравар қилиб қайтариш шарти билан» биткоин сўраган ва анча-мунча тўплаган ҳам. Кейинчалик...

ЎҚИНГ: «Америкалик Аҳмадбой» ҳибсга олинди – у 17 яшар ўсмир экан!

2020 йилнинг 16 июлга ўтар кечаси хакерлик ҳужуми пайтида Илон Маск, Билл Гейтс, Жефф Безос, Жо Байден, Барак Обама ва Ким Кардашианнинг аккаунтлари бузиб кирилган, уларнинг номидан биткоин хайр-эҳсонлари тўғрисидаги даъватлар Twitter’га жойлаштирилган эди. Ҳужум натижасида Грэм Иван Кларк исмли ўсмир 100 минг долларлик биткоинни ўзининг криптоҳамёнига ўтказиб олган.

 Шу йигитча ҳозиргача (229 кундан бери!) уй қамоғида сақланиб келаётган эди. Сўнгги хабарларга қараганда, унинг суди бўлиб ўтган ва уч йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Киберхавфсизлик бўйича мутахассисларга таяниб Би-би-си журналисти Жо Тайдининг хабар беришича, хакерлар телефон қўнғироғи орқали Twitter ходимларини йўлдан оздирган. Фишка деб аталадиган техникадан фойдаланган ҳолда, Интернет-фирибгарлар махфий суҳбат давомида компания ходимларининг ҳушёрлигини пасайтиради ва улардаги муҳим маълумотларни қўлга киритади, бу уларга операцион тизимга киришга имкон берган.

ЎҚИНГ: Хакерлар қамоқхона камераларига кириб, маҳбуслар ҳаётини YouTube’да кўрсатишди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!