Маск ҳам, Безос ҳам «дамини олаверсин»: сайёрамизда энг бой киши бошқаси бўлди!

  •   DiMaX
  •  2177
  •  26.05.2021 12:43

Маск ҳам, Безос ҳам «дамини олаверсин»: сайёрамизда энг бой киши бошқаси бўлди!

Америкалик тадбиркор – SpaceX, Tesla, Neuralink ва бошқа бир нечта компаниялар асосчиси Илон Маск куни кеча дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидаги иккинчи ўринни бой берган эди. LVMH корпорациясига, шу жумладан, Louis Vuitton ва Sephora брендларига эгалик қилувчи франциялик Бернар Арно ўшанда уни қувиб ўтган эди.

ЎҚИНГ: Илон Маскдан аввал Жефф Безос фазога чипта сотяпти – парвоз шу йил 20 июлга белгиланди! (+видео)

Буни қарангки, француз магнати ҳамда Louis Vuitton Moet Hennessy компаниялар гуруҳи раҳбари Бернар Арно (Bernard Arnault) куни кеча биринчи ўринга чиқиб олди! Forbes маълумотларига кўра, жорий ҳафтанинг душанбасида унинг сармояси 186,3 миллиард доллардан ошган.

Кўпдан бери энг бадавлат инсонлар рейтингида етакчи бўлиб келаётган тадбиркор – Amazon ҳамда Blue Origin компаниялари асосчиси Жефф Безос энди 186 миллиард доллардан зиёд бойлиги билан иккинчи поғонага тушиб қолган. Илон Маск эса ҳали-ҳануз кучли учликни якунлаб турибди.

Арно сармояси ўтган йилнинг март ойида «атиги» 76 миллиард долларга тенг эди ва бир йил ичида кескин ўсди. Душанба куни унинг умумий маблағи 186,3 миллиард доллардан ошган бўлса, ҳозир янада кўпайиб, 188 миллиард долларга етган!

Ўтган ойда эълон қилинган дунёдаги энг бойларнинг янги рейтингидан асосан IT-гигантлар эгалари жой олган, мазкур йўналишга мансуб бўлмаган Бернар Арно эса кучли учликни якунлаб берган эди. Агар унинг бойлиги ҳозирги суръат билан ўсишда давом этаверса, Илон Маск ҳам, Жефф Безос ҳам яқин орада унга етиб олиши қийин.

ЎҚИНГ: Миллиардер ҳақида миллиардларга тенг фактлар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!