Маск ҳазили чинга айланди: Tesla кутилмаганда спиртли ичимлик – текила сотяпти!

  •   DiMaX
  •  525
  •  07.11.2020 14:45

Маск ҳазили чинга айланди: Tesla кутилмаганда спиртли ичимлик – текила сотяпти!

Электромобиллари билан машҳур Tesla компанияси асосчиси Илон Маск  икки йил аввал 1 апрель кунида ҳазил пост эълон қилган эди. Тадбиркор унда Model 3 туфайли эс-ҳушидан айрилгани ва Teslaquila номли текила ичиб, унинг шишалари қуршовида ётгани ҳақида ёзган.

ЎҚИНГ: Tesla раҳбари Илон Маск бир кунда 16,5 млрд долларидан айрилди!

Кейинроқ эса компания чиндан ҳам шундай савдо белгисини рўйхатдан ўтказган.

Энди эса Tesla компанияси чиндан ҳам расман текила тақдим этди ва сайти орқали сота бошлади. Мазкур спиртли ичимлик Маск ҳазиллашганидек Teslaquila (Tesla + текила) эмас, балки Tesla Tequila деб номланган.

Tesla Tequila ғайриоддий – чақмоқ шаклидаги шиша идишда бўлиб, бренднинг логотипи туширилган металл тагликка ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Оддий фуқаро нега бирданига 27 дона Tesla электромобили сотиб олди?

Компания таъкидлашича, ичкилик маромига етиши учун француз эмани ёғочидан ясалган бочкада 15 ой сақланган.

Ушбу ичимлик учун 250 долларлик нарх белгиланган, лекин ҳозир сотиб олишнинг иложи йўқ. Чунки савдоси бошланиши билан, бир неча соатлардаёқ уни талашиб харид қилишган. Tesla Tequila яна сотувга чиқиш-чиқмаслиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Apple Store’га салкам бир килограмм наркотик модда етказиб беришди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!