Master Lu энг зўр смартфонлар ТОП-ўнталигини эълон қилди (2019 йил апрель)

  •   DiMaX
  •  1551
  •  06.05.2019 10:37

Master Lu энг зўр смартфонлар ТОП-ўнталигини эълон қилди (2019 йил апрель)

Смартфонлар самарадорлигини текширувчи бенчмарк сервислари ҳар ойда ўз рейтингларини тақдим этиб боришларидан хабарингиз бор. Хитойдаги манбалар смартфонлар самарадорлигининг оммабоп Master Lu сервиси томонидан тузилган апрель рейтингини эълон қилишди.

ЎҚИНГ: Энг қудратли смартфонлар (2019 йил 1-чорак): Galaxy S10+ иккинчи ўринда, қолган барчаси «хитойлик»!

Унда бир ҳафтагина аввал расман тақдим этилган Nubia Red Magic 3 ўйинбоп смартфони 452 948 балл билан барча флагманлардан кучли келди. Кумуш тожни яна бир янги қурилма – Oppo Reno 10x Zoom Edition қўлга киритди. Кучли учликни «гиперкамерали» Lenovo Z6 Pro якунлаб берган.

Ўнталик рўйхатнинг кейинги ўринлари тегишлича қуйидаги моделларга насиб этган: Meizu 16s, Huawei P30 Pro (харид қилиш), Huawei P30 (сотиб олиш), Oppo Reno, Samsung Galaxy A70 (харид қилиш), Samsung Galaxy A60, Huawei Honor 20i.

Таъкидлаш керакки, рейтингнинг дастлабки тўртта поғонасидаги смартфонлар Snapdragon 855 процессори базасида ишлайди. Яна бир қизиқ томони – ушбу рўйхатда Xiaomi’нинг бирорта ҳам модели йўқ!

ЎҚИНГ: ТОП-10: дунё бўйича 2018 йили энг кўп сотилган смартфонлар учтагина компанияга тегишли!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!