Master Lu рейтингида Galaxy Note 20 Ultra арзон смартфонларга ҳам енгилди, ғолиб эса Хитойдан!

  •   DiMaX
  •  2400
  •  04.09.2020 17:27

Master Lu рейтингида Galaxy Note 20 Ultra арзон смартфонларга ҳам енгилди, ғолиб эса Хитойдан!

Турли тестлари билан танилиб бораётган Master Lu бенчмарки жамоаси навбатдаги рейтингини эълон қилди. Унда ҳозирги долзарб смартфонларни ишлаш равонлиги нуқтаи назаридан баҳолашган.

ЎҚИНГ: Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Ушбу рейтингда Xiaomi ўзининг ўн йиллигига бағишлаб тақдим этган юбилей суперфлагмани – Mi 10 Ultra (Хитой бозорида – Mi 10 Extreme Commemorative Edition) модели 187,91 балл билан етакчи бўлди. Айтиш керакки, айни шу смартфон куни кеча AnTuTu бенчмаркининг август ойи ҳолатига кўра энг кучли флагманлар рейтингида ҳам шоҳсупага кўтарилган эди.

Кучли учликка Vivo компаниясининг ўйинбоп қурилмаларга мослашган iQOO бренди намойиш қилган иккита геймерофон – iQOO 5 ҳамда iQOO 5 Pro моделлари кирган.

Силлиқ ишловчи смартфонлар ўнталигини қуйидаги расмда кўрамиз:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, топ-ўнталикнинг қолган поғоналарини тегишлича Vivo S7, OPPO K7, Realme V5, Samsung Galaxy Note 20 Ultra, Samsung Galaxy Note 20, Redmi K30 Extreme Edition (Redmi K30 Ultra) ҳамда Nokia C3 моделлари эгаллаган.

Мазкур рейтингда кишини ҳайрон қолдирадиган жиҳат – етакчи смартфонсозлардан саналган Samsung яқиндагина чиқарган энг кучли флагманлар ҳаттоки хитойлик арзон смартфонлардан ҳам орқада қолганидир. Huawei ҳақида-ку умуман гапирмаса ҳам бўлади – Master Lu рейтингида унинг бирортаям вакили йўқ!

ЎҚИНГ: Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)