Master Lu’дан иккита рейтинг: Ноябрда чиққан энг қудратли ҳамда энг равон ишловчи смартфонлар

  •   DiMaX
  •  1485
  •  05.12.2020 11:42

Master Lu’дан иккита рейтинг: Ноябрда чиққан энг қудратли ҳамда энг равон ишловчи смартфонлар

Куни кеч биз Antutu сервиси маълумотлари асосида ноябрь ойидаги энг қудратли флагманлар ўнталигини чиқарган эдик. Мазкур бенчмарк жамоаси яна ҳамёнбоп смартфонларнинг энг зўрлари рейтингини ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГ: Номаълум Redmi смартфонидаги янги MediaTek процессори AnTuTu тестида Snapdragon 865’ни маҳв этди!

Яна бир бенчмарк – Master Lu сервиси эса айнан ноябрь ойида намойиш этилган янги смартфонларнинг иккита параметр бўйича рейтингини эълон қилди. Биринчи йўналиш – тезкорлик бўйича Samsung W21 5G букламафонига тенг келадигани топилмади. Ноябрнинг бошида тақдим этилган ушбу смартфон самарадорлигига кўра 801 264 балл олган.

Иккинчи ўринга 796 932 балл билан OnePlus 8T Cyberpunk 2077 Limited Edition модели лойиқ кўрилган. Кучли учликни яқиндагина чиққан ҳамёнбоп Redmi Note 9 Pro 5G модели 486 008 балл билан якунлаб берган.

ЎҚИНГ: Сотувга чиқмасиданоқ рекорд ўрнатган Redmi Note 9 Pro 5G сири нимада?

Master Lu бенчмарки тақдим қилган иккинчи рейтинг эса смартфоннинг тезкорлигига эмас, балки унинг фойдаланувчи интерфейси қанчалик силлиқ, равон ишлашига асосланган.

Юқоридаги рейтингдаги биринчи ва иккинчи ўрин эгалари бу рўйхатда ўзаро ўрин алмашишган: OnePlus 8T Cyberpunk 2077 Limited Edition модели 180,7 балл олган, Samsung W21 5G эса 179 балл. Учинчи ўринни яна ўша Redmi Note 9 Pro 5G смартфони банд этган – унинг ишлаш силлиқлигини 174,90 баллга баҳолашган.

Шунингдек, иккала рейтингдаги кучли ўнталикка Redmi Note 9 5G, Huawei Nova 8 SE High Edition, OPPO K7x, Redmi Note 9 4G, Vivo S7e ҳамда OPPO Reno 4 Mo Salah Limited Editon смартфонлари кирган.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да янги рекорд: миллион баллдан юқори натижага эришган илк гаджет!