Mate 20 тақдимоти анонсида Huawei яна Apple’ни масхара қилди

  •   DiMaX
  •  1402
  •  13.09.2018 15:06

Mate 20 тақдимоти анонсида Huawei яна Apple’ни масхара қилди

Apple корпорацияси 12 сентябрдаги тадбирида iPhone XS, XS Max ҳамда iPhone XR смартфонларини намойиш этганди. Тақдимот маросими тугагач, Huawei компанияси Twitter’да антиқа чиқиш қилди.

ЎҚИНГ: Huawei ўз флагмани рекламаси билан Samsung ва Apple’ни масхара қилмоқда

Хитойлик техногигант мазкур тармоқда видеооткритка эълон қилди ва уни Apple’га нисбатан масхара сифатида баҳолаш мумкин. Унда шундай дейилган:

«Ҳеч бир янги нарса намойиш этмаганингиз учун раҳмат. Йилнинг ҳақиқий қаҳрамони бўлишимизга имкон берганингиз учун ташаккур. 16.10.18 санасида Лондонда кўришамиз»

Мана, ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Huawei октябрда флагман смартфони – Mate 20 моделини тақдим этишни режалаштирган. Унинг айрим хусусиятларини ва ҳатто «жонли» суратларини ҳам эълон қилганмиз. Бу қадар ишонч билан «катта гапираётгани»га қараганда, хитойлик компания чиндан ҳам ўзининг аввалги ишланмаларини янада такомиллаштирган ва уларни навбатдаги қурилмасига татбиқ этяпти.

Майли, буёғига бир ойча вақт қолди – воқеалар ривожини бирга кузатамиз. Унгача эса айрим моделлардаги Huawei ҳамда Apple смартфонларини тегишли кафолати билан онлайн тарзда харид қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги барча iPhone’лар нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 10 сентябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!