Mate 30 смартфонлари қачон тақдим қилинади?

Mate 30 смартфонлари қачон тақдим қилинади?

Бугунги кунги қадар Huawei Mate 30 смартфонлари ҳақида кўплаб гап сўзлар пайдо бўлди. Айни дамдаги авлод смартфонлари ўтган йилнинг октябрь ойида тақдим қилинганини ҳисобга олганда, барчаси мантиқан тўғри. Аммо, айрим манбааларнинг тахминича, Mate 30 кутилганидан эртароқ тақдим қилиниши мумкин.

Инсайдерларнинг айтишича, Mate 30 кейинги ойнинг ўрталарида ёки охирида тақдим қилиниши мумкин. Шу сабабли, охирги ҳафта давомида тармоқда янада кўплаб маълумотлар пайдо бўла бошлади.

Агар ушбу маълумотларга ишонадиган бўлсак, компания дастлаб ушбу смартфонга ҳам ўрнатилиши кўзда тутилган Kirin 985 процессорини тақдим қилади. Ушбу намойиш сентябрда бўлиб ўтадиган IFA 2019 кўргазмаси доирасида ўтказилиши, смартфонлар сотуви эса икки ҳафта ўтиб бошланиши мумкин. Бу ҳолатда Mate 30 рақиби iPhone XI билан бир вақтда сотувга чиқиши, ва бу Apple’га ноқулайликлар туғдириши мумкин. Huawei’га эса бу аксинча қўл келади: “хитойлик техногигант” ўз юриши билан Iphone’га бўлган фойдаланувчилар эътиборининг бир қисмини ўз махсулотларига қаратиши мумкин. Яна бир кучли рақобатчи Google Pixel 4 сотувга чиққунига қадар эса, Mate 30 аллақачон фойдаланувчилар қўлида бўлади.

ЎҚИНГ: Хайр Android, хайр Windows! Huawei Harmony ОТ расман намойиш қилинди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!