Mate 30 Pro'га Google иловаларини энди умуман юклаб бўлмайди

Mate 30 Pro'га Google иловаларини энди умуман юклаб бўлмайди

Huawei Mate 30 Pro смартфони аввалдан ўрнатилган Google хизматларисиз тақдим қилинганидан яхши хабардорсиз. Лекин смартфон тақдимотидан кўп ўтмай, LZPlay иловаси орқали Google'нинг барча хизматларини юклаб олиш имкони пайдо бўлди.

Бироқ бу узоққа чўзилмади. Дастурчи Жон Вунинг тушунтиришича, иловаларни бундай усул билан юклаб олиш жараёни Huawei'нинг ҳужжатлаштирилмаган MDM API'идан фойдаланиш орқали амалга оширилади ва бу қурилма учун хавфли. Шунинг учун энди бу усулдан фойдаланиб бўлмайди.

LZPlay иловаси LZPlay.net сайтидан аллақачон ўчириб ташланди. Google иловаларини учинчи томон воситаси орқали юклаб олганлар эса хавф остида қолди. Устига устак, юклаб олинган иловалар энди барибир ишламайди ҳам. Норасмий йўллар билан юкланган иловалар SafetyNet синовларидан ўтмаган ва ўзлари ўрнатилган қурилманинг тўлиқ ишлашига тўсқинлик қилади.

ЎҚИНГ: Huawei раҳбари тақдимотдан сўнг Mate 30 ҳақида интервью берди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!