Махфий селфи-камерали илк смартфоннинг намойиш куни расман эълон қилинди!

  •   DiMaX
  •  500
  •  17.08.2020 10:08

Махфий селфи-камерали илк смартфоннинг намойиш куни расман эълон қилинди!

Яқиндагина ZTE компанияси кутилмаганда яширин селфи-камерали илк смартфонни эълон қилган эди. Кейинроқ эса бу қурилманинг суратлари ва расмлари TENAA регуляторида қайд этилган.

ЎҚИНГ: Иккинчи партияси ҳам сотувга чиқибоқ тугаган, 7200 долларлик шаффоф телевизорни расмий видеода кўрамиз!

ZTE A20 5G деб аталиши айтилаётган инқилобий смартфоннинг расмий номи ZTE Axon 20 5G экан. Компания унинг тақдимот санасини Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифаси орқали айтди:

Икки ҳафтадан сўнг – 1 сентябрда тақдим этилаётган ZTE Axon 20 5G хусусиятларини ишлаб чиқарувчи маълум қилмаган. Бироқ олдинроқ TENAA уларнинг асосийларини фош этиб бўлган.

ZTE Axon 20 5G диагоналига 6.92 дюймлик, тасвир аниқлиги FHD+ форматидаги (2460х1080 пикселлик) OLED-дисплейга эга. Snapdragon 765G процессорли бу гаджетини компания 6, 8 ва 12 гигабайтлик тезкор ҳамда 64, 128 ва 256 гигабайтлик доимий хотира билан чиқаради. Девайснинг квадрокамераси 64 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик сенсорлардан иборат бўлса, дисплейнинг ортига 32 мегапикселлик селфи-камера датчиги яширинган.

Экраности камерали биринчи смартфоннинг 4200 мА/соатлик батареяси тезкор қувватлана олади. ZTE Axon 20 5G нархи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, янгиликларни Terabayt.Uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!