Махфийлик бўйича энг кучли ва энг ёмон браузерлар рейтинги

  •   DiMaX
  •  1537
  •  18.03.2020 14:24

Махфийлик бўйича энг кучли ва энг ёмон браузерлар рейтинги

Деярли барча браузерлар фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни тўплайди, аммо айримлари бу борада фаолроқ бўлиб, кўпроқ жойларга жўнатади. Ирландиядаги Тринити-коллежнинг ахборот хавфсизлиги мутахассиси дунёдаги энг оммабоп браузерларнинг махфийлигини ўрганиб чиқиб, натижаларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Google Chrome’да жонга тегувчи билдиришномаларни буткул ўчириб қўямиз

Ушбу тадқиқотда Google Chrome 80.0.3987.87, Mozilla Firefox 73.0, Brave 1.3.115, Safari 13.0.3, Microsoft Edge 80.0.361.48 ҳамда «Яндекс.Браузер» 20.2.0.1145 версиялари синаб кўрилган. Бунда интернет-саҳифаларни кўриш жараёнида илованинг фойдаланувчи ҳақида қанчалик кўп маълумот йиғиши ва кейин уларни нима қилиши ўрганилган.

Текширув натижаларига кўра, хавфсизлик йўналишида энг ёмон браузер Microsoft Edge экан. У қидирув сўровларини боғловчи идентификаторларни, ўзаро боғлиқ IP-манзиллар ҳамда фойдаланувчи локациясини ўз серверларига жўнатар, тағин бу функцияларни ўчириб қўйиш ҳам осон эмас экан. Экспертнинг таъкидлашича, «Яндекс.Браузер» махфийлиги ҳам шу даражада.

ЎҚИНГ: Xiaomi барча Android-смартфонлар учун Mint браузерини тақдим этди: тезкор, тежамкор, хавфсиз ва рекламасиз!

Chrome, Firefox ҳамда Safari ушбу рейтингда ўрта поғонани эгаллаган – уларда маълумотларни назоратсиз йиғиш ҳамда қидирув сўровларини автоматик тўлдириш каби функцияларни ўчириб қўйиш имкони мавжуд. Лекин шундай қилинганида ҳам Chrome барибир фойдаланувчининг уникал (такрорланмайдиган) идентификаторини аниқлайди. Firefox ҳам бир қатор маълумотларни йиғади, Safari бош саҳифаси эса стандарт созламаларга кўра маълумотларни учинчи томонларга узатиши мумкин.

Хулласи калом, махфийлик рейтингида Brave браузери етакчи бўлиб чиқди – у стандарт ҳолатда юқоридаги каби маълумотларни турли серверларга жўнатмас экан.

ЎҚИНГ: Tor браузерини ўрнатиб олиш тўртта муҳим сабаб

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!