Махфийлик ва хавфсизлигингиз учун WhatsApp’дан бешта маслаҳат

  •   DiMaX
  •  717
  •  18.02.2020 17:51

Махфийлик ва хавфсизлигингиз учун WhatsApp’дан бешта маслаҳат

Бутун дунёда энг оммабоп ҳисобланган WhatsApp мессенжери фойдаланувчилари куни кеча 2 миллиард нафардан ошди. Буни ўзига хос тарзда нишонлаб, сервис вакиллари аккаунтни максимал даражада махфий қилиш ҳамда ҳимоялаш учун керакли маслаҳатларни эълон қилишди.

ЎҚИНГ: «Бу иловадан фойдаланиш хавфли!» – Telegram асосчиси яна чиқиш қилди

  1. Икки босқичли идентификацияни фаоллаштиринг.

Одатда ўз аккаунтингизга киришингиз учун SMS-хабар орқали шахсингизни тасдиқлашингиз лозим. Лекин ғараз ниятли кимсалар сизнинг телефонингизни қўлга киритишлари эҳтимоли ҳам мавжуд. Шундай ҳолатларда WhatsApp-аккаунтингизни ҳимоялаш мақсадида қўшимча код-парол тайинлаб қўйганингиз маъқул – кейин ҳар гал уни термагунча мессенжердаги профилингизга кириб бўлмайди.

Мазкур функцияни фоллштириш учун «Настройки»ни очиб, «Учётная запись»ни, кейин эса «Двухшаговая проверка»ни танлайсиз. Шу ерда 6 хонали парол тайинлайсиз, ҳар эҳтимолга қарши, уни унутиб қўйсангиз тиклаб олиш учун email манзилингизни ҳам киритасиз.

  1. Аккаунтингизни махфий қилинг.

Кўпчилик билмайдики, WhatsApp мессенжерида ўзингиз ҳақингиздаги маълумотлардан қайсилари бошқа фойдаланувчиларига кўриниб туришини созлаш имкони бор.

Бунинг учун «Настройки» → «Учётная запись» → «Конфиденциальность» бўлимига кирасиз: қачон онлайн бўлганингизни, профилингиздаги суратни, аккаунт ҳақидаги маълумотларни, тармоқдаги ҳолатингизни кимлар кўриши мумкинлигини шу ерда белгилайсиз.

ЎҚИНГ: Telegram, WhatsApp ва Viber’даги ўз профилларимизни янги телефон рақамимизга қандай ўтказамиз?

  1. Гуруҳли чатларга сизни кимлар қўшиши мумкинлигини ўзингиз белгиланг.

Сизни ҳам танишларингиз WhatsApp’да турли гуруҳларга қўшиб қўявериб безор қилишадими? Мазкур сервис яқинда буни чеклаш имконини тақдим этган. Бу созламалар эса «Настройки» → «Учётная запись» → «Конфиденциальность» → «Группы» бўлимида жойлашган.

Шу ерда сизни гуруҳларга сизни гуруҳларга кимлар қўша олишини белгилаб қўясиз: иккинчи бандни белгиласангиз, оммавий чатларга сизни фақат контактларингиз рўйхатида мавжуд бўлганлар қўша олади. Учинчи бандда эса, сизни гуруҳларга кимлар қўша олмаслигини ҳам белгилаб қўйишингиз мумкин. Таъкидлаш керакки, бунда аввалгидек сизга гуруҳлар маъмурларидан таклифлар келаверади, аммо уларга энди сизни автоматик тарзда қўшиб қўя олишмайди.

  1. Бармоқ изи ёки Face ID орқали қулфлашни фаоллаштиринг.

Банк иловаларида бўлгани каби, WhatsApp клиентида ҳам иловага iPhone’ларда Face ID / Touch ID орқали, дактилоскопли Android-смартфонларда эса бармоқ изи датчиги орқали киришни тайинлаб қўйса бўлди.

Бу ерда илова бир зумдаёқ қулфланиб қолмаслиги учун блокировка таймерини белгилаш опцияси ҳам мавжуд. Бунинг учун «Настройки» → «Учётная запись» → «Конфиденциальность» → «Блокировка экрана» бўлимига кирасиз.

  1. Иловани мунтазам янгилаб боринг

Максимал хавфсизликни таъминлаш учун, WhatsApp’нинг янгиланишларини ҳамиша текшириб, ўрнатиб боришингиз лозим. Зеро, сервис дастурчилари ҳар галги апдейтларда унинг хавфсизлигини ҳам мустаҳкамлаб боришади. Энг қулайи – автоматик янгиланишни ёқиб қўйишдир.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, кейинги пайтларда WhatsApp мессенжери обрўсини туширадиган хабарлар кўпайиб қолган. Унинг хавфидан ҳатто БМТ раҳбарияти ҳам огоҳлантирган!

ЎҚИНГ: Смартфонингиздаги 19 та хавфли илова: Facebook, Messenger, Shareit...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!