Махсус талқиндаги флагман – Galaxy S20+ BTS Edition сотувга чиқиб рекорд ўрнатди

  •   DiMaX
  •  1033
  •  20.06.2020 10:42

Махсус талқиндаги флагман – Galaxy S20+ BTS Edition сотувга чиқиб рекорд ўрнатди

Samsung компанияси куни кеча Galaxy S20+ смартфонининг ҳамда Galaxy Buds+ қулоқчинининг махсус версияларини намойиш қилган эди. Улар тегишлича Galaxy S20+ BTS Edition ҳамда Galaxy Buds+ BTS Edition деб номланган.

ЎҚИНГ: Икки йиллик Samsung смартфонларига ҳам Galaxy S20 имкониятлари қўшилди!

Мазкур гаджетлар Жанубий Кореядаги машҳур ёшларбоп хонандалар гуруҳи – Beyond The Scene шарафига шундай номланган. Samsung компанияси Twitter тармоғида уларнинг сотувга чиқарилиши ҳақида пост қўйган ва у @SamsungMobile саҳифаси тарихидаги энг оммабоп публикацияга айланган.

Бугина эмас, Galaxy S20+ BTS Edition ҳамда Galaxy Buds+ BTS Edition сотувга чиқиши билан, бир соатга ҳам қолмасдан уларнинг барчаси сотиб тугатилган. Жанубий Кореяда буларнинг дастлабки харидорларга айни шу дизайндаги симсиз қувватлаш панели ҳам ҳадя тарзида қўшиб берилган.

Оддий версияларидан фарқи – BTS Edition талқинидаги девайслар махсус, расман Haze Purple деб аталувчи янги рангда ишлаб чиқарилган. Корпус ранги ва қадоқ дизайнидан ташқари, Galaxy S20+ BTS Edition учун махсус рақамли контент ҳам тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Samsung бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдирди: бу арзон смартфонни кутмай қўяверамиз!

Смартфон фақат шу версиягагина мансуб махсус интерфейс мавзуларига, Weverse иловасига эга. Унинг жамланмасига ўз қурилмаларини безатиш учун наклейка – стикерлар ҳамда BTS гуруҳи аъзоларининг фотосуратлари ҳам киритилган.

Айтиш керакки, Galaxy S20+ BTS Edition ҳамда Galaxy Buds+ BTS Edition версиялари Россияда ҳам, тегишлича 84 990 рубль ва 16 990 рублдан сотувга чиқяпти. Уларнинг ҳар иккаласига 8 июлгача олдиндан буюртма расмийлаштирганлар эса ҳадя сифатида қулоқчин учун 50 фоизлик чегирмани ёки симсиз қувватлаш ускунасини қўлга киритадилар.

ЎҚИНГ: Samsung Upgrade дастури: Galaxy смартфонларини энди ҳар йили ярим нархида олиш мумкин! (+видео)