Махсус веб-илова орқали қимматли қоғозлар олди-сотдиси амалга оширилади

Махсус веб-илова орқали қимматли қоғозлар олди-сотдиси амалга оширилади

Мижоз қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмаларни махсус веб-илова орқали топшириши мумкин. Шунингдек, уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Ўзгартиришларга асосан низомнинг татбиқ этилувчи қимматли қоғозлар жумласига инфратузилма облигациялари ҳам қўшилди.

Мижоз депозитарийси тушунчаси бекор қилиниб, мижозга брокерлик ва депозитар хизматлар кўрсатувчи инвестиция воситачиси мижоз инвестиция воситачиси этиб белгиланди.

ЎҚИНГ: Компания шу кунгача нима ишлар қилди? «Ўзбектелеком»га савол беринг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!