«Махсустранс»да ишингиз борми? Веб-сайти орқали мурожаат этинг!

  •   DiMaX
  •  196
  •  29.08.2019 13:15

«Махсустранс»да ишингиз борми? Веб-сайти орқали мурожаат этинг!

Куни кеча «Махсустранс»нинг янгиланган «maxsustrans.uz» веб сайти ишга туширилди. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизматига асосланиб «Дарё» нашри маълум қилди.

ЎҚИНГ: Коммунал тўловлардаги қарздорликлар ҳақида Telegram орқали маълумот оламиз!

Янги сайтга дастлабки босқичда маълумотлар фақат иккита – рус ва ўзбек тилларида жойланади. Сайтнинг «Махсустранс» хизматидан фойдаланадиган аҳоли учун имкониятлари ортган.

Кўриниш жиҳатдан ҳам сайт мутлақо янги дизайнга эга. Эндиликда фуқаролар мазкур сайтдан нафақат компания ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумот олиши мумкин, балки унга ўзини қийнаётган саволларни ёзиб қолдириши ҳам мумкин.

Айтайлик, уйи олдида доимий равишда чиқинди тўпланиб қолмоқда ёхуд қурилишдан сўнг қурилиш чиқиндиларини қаерга олиб чиқишни билмаётган фуқаролар сайтдаги форум орқали ўзини қизиқтираётган мурожаат ва саволни ёзиб қолдириши мумкин, мазкур мурожаат тез фурсатда корхона мутахасислари томонидан кўриб чиқилади ҳамда жавоб қайтарилади.

Форумда, шунингдек, бошқа фуқаролар томонидан қолдирилган саволлар ва унинг жавоблари билан ҳам танишиш мумкин бўлади.

Шу билан бирга, сайтдан соҳага доир сўнгги қарор ва лойиҳалар ҳам ўрин олади.

Ҳозирда веб-сайтнинг инглиз тилидаги талқини ҳам ишлаб чиқилмоқда, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Илк бор интернет орқали уйни ўғирлашди – электрон рақамли имзо ёрдамида!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.