Майнинг билан шуғулланиш учун ҳар ой 3 миллион сўм

Майнинг билан шуғулланиш учун ҳар ой 3 миллион сўм

Адлия вазирлиги Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни рўйхатдан ўтказди. Унга кўра, Ўзбекистонда майнинг билан шуғулланувчи юридик шахслар (майнерлар) ўз фаолиятларини амалга ошириш учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида ойлик йиғим тўлашлари белгиланган. Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (оддий қилиб айтганда хизмат провайдерлари) эса худди БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда йиғим тўлашлари керак:

  • крипто-биржа фаолияти учун – БҲМнинг 400 баравари (120 млн сўм);
  • майнинг-пул фаолияти учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм);
  • крипто-депозитарий фаолияти учун – БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм);
  • крипто-дўкон фаолияти учун – БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм).

Таъкидлаш жоизки, йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари ўзларининг лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.

ЎҚИНГ: Apple Россиядаги энг катта ижтимоий тармоқ иловасини App Store'дан олиб ташлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!