MDC Grand – бармоқ изи сканери ва HD-дисплейга эга энг ҳамёнбоп смартфон!

  •   DiMaX
  •  13745
  •  11.01.2018 13:18

MDC Grand – бармоқ изи сканери ва HD-дисплейга эга энг ҳамёнбоп смартфон!

Замонавий флагман смартфонларда турли инновацион технологиялар, одамлар кутган ва кутмаган, ҳатто хаёлига ҳам келмаган имкониятлар бисёр. Лекин, оддий фойдаланувчи буларнинг неча фоизини амалда ишлатади, деб ўйлайсиз? Ҳа, яшанг – бу технологияларнинг нари борса ярмигина кундалик ҳаётда керак бўлади, амалий фойда беради. Хўш, унда ўртача инсоннинг эҳтиёжларини қондиришга бемалол етадиган смартфон қандай бўлиши керак?

Бизнингча, одатий смартфон ўзида қўнғироқлашиш ва ёзишиш қулай бўлган телефон, керакли ишларингизни қайд этиб борадиган ва эслатиб турадиган органайзер, ҳеч қачон панд бермайдиган будильник, юқори аниқликдаги камера, шунингдек, керакли файлларингизни сақлаш учун тўлақонли дискни мужассам этса етарли. Биз айнан шунақа смартфонга дуч келиб қолдик ва у сизга ҳам маъқул келишига ишонган ҳолда, қисқача таништиришга қарор қилдик. Бу – Ўзбекистонга янги кириб келган MDC брендининг Grand русумли қурилмасидир.

Флагман дизайнида!

Ромсиз экрани олд панелни буткул қоплаши – бугунги кунда смартфонсозликдаги энг урфга кирган жиҳатлардан биридир. MDC Grand смартфонини яратишда дизайнерлар айни шу хусусиятга ҳам эътибор беришган. Гаджетни қўлингизга олганингизданоқ бу сезилади, шунингдек, вазни ҳам салмоқли экани мазкур смартфоннинг яратилишида енгил, арзон материаллар қўлланмаганидан далолат беради. Телефон ўлчамлари 147x70x10 миллиметрни, вазни эса 162 граммни ташкил этади.

MDC Grand корпусининг юза томонини деярли буткул эгаллаган дисплей тепасида 2 мегапикселли олд камера ва бошқа тегишли датчиклар жойлашган, пастида эса моддий «Уйга» тугмачаси йўқ – у ҳам сенсор тугмача сифатида экран панелига интеграция қилинган.

Орқа панелининг юқори қисмида 8 мегапикселли асосий камера, унинг остида фоточақноқ, янада пастда бармоқ изи сканери ўрин олган. Пастки чап бурчагига яқин жойда эса динамик тирқишчалари кўзга ташланади. Корпуснинг юқори қиррасида қулоқчин учун 3.5 миллиметрлик тирқиш ҳамда одатий USB 2.0 порти жойлашган.


Жонли экран

Юқори технологияларни ўзида жамлаган MDC Grand смартфонининг 5,5 дюймли экрани замонавий трендларга кўра ишланган – томонлари ўзаро 18:9 нисбатда. Экран сенсори аниқ ва тезкор ишлаши эътиборга лойиқ.

HD технологияси (1280x640 пикселли) шарофати билан бу дисплей рангларни жуда яхши етказиб бера олади. Бунда контрастнинг аниқлиги, экранга бурчак остида қараганда ҳам ранглар ўз тусини йўқотмаслигини алоҳида таъкидласа арзийди.

Кучли ҳимоя остида

Қурилмангизда сақланадиган турли файллар – ҳужжатлар, сурат ва видеолавҳалар, контактлар ва бошқа шахсий маълумотларингизнинг хавфсизлиги сиз учун қанчалик муҳим? Улар турли тасодифларга кўра бегона шахснинг қўлига тушиб қолмаслиги учун смартфонингизни қандай ҳимоялайсиз?

MDC Grand билан эса бу борада хавотирга ўрин йўқ, зеро, унда смартфонни блоклашнинг, ичидаги маълумотларни бегоналардан ҳимоялашнинг бир қанча тури мужассамлашган. Жумладан, замонавий ва тезкор бармоқ изи сканери шахсий маълумотларингиз дахлсизлигини максимал даражада таъминлай олади.

«Ички дунёси» ҳам яхши

Ташқи кўриниши билан бирга, MDС Grand техник хусусиятларига кўра ҳам ўз нарх тоифасидаги смартфонлар орасида ажралиб туради. Унга 1.3 гигагерц частотада ишловчи тўрт ядроли MTK6580 процессори ўрнатилган. Тезкор хотираси 2, доимий хотираси эса 16 гигабайт ҳажмга эга. Агарда смартфонда кўпроқ суратга ва видеога оладиган ёки унинг хотирасида кўп файл сақлайдиган бўлсангиз, буям муаммо эмас – 128 гигабайтгача ҳажмли microSD-карта қўйиш имкони бор.

Ушбу телефонда иккита SIM-карта жойи мавжуд, учинчи авлод – 3G уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. Сунъий йўлдош орқали навигациянинг GPS, AGPS, симсиз алоқа ва маълумот алмашиш учун эса Wi-Fi 802.11 b/g/n ҳамда Bluetooth 4.0 интерфейслари мавжуд.

Смартфон илғор Android 7 Nougat операцион тизими бошқаруви остида ишлайди, унинг аккумулятори  3000 мА/соат сиғимга эга.

Демак, фарқи фақат нархида!

Юқорида кўрганингиздек, MDC Grand хусусиятлари ўрта нарх тоифасидаги смартфонларга тўғри келади. Масалан, Ўзбекистонда катта талаб билан, 943 000 сўмдан бошлаб  харид қилинаётган Xiaomi Redmi 4A моделидан MDC Grand смартфони камида ўзининг бармоқ изи сканери ҳамда экрани билан устун, деганидир. Лекин... кутилмаган факт – MDC Grand бор-йўғи 664 000 сўмдан сотилмоқда!

Тағин, тўловни хоҳласангиз нақд пулда, истасангиз пластик карта орқали, ёки хоҳишингизга кўра бирор онлайн тўлов тизими воситасида амалга ошириш имкони мавжуд. Ушбу смартфон сотувга чиқарилган онлайн дўкон бутун Ўзбекистон бўйича элтиб бериш хизматини ҳам йўлга қўйганлиги – яна бир имкониятдир.

Айни дамда ушбу смартфон тилларанг ва қора корпусларда тақдим этилмоқда. Хўш, MDC Grand – флагман қиёфали, кўп функцияли смартфонга буюртма берасизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!