MDC Grand Pro – Ўзбекистондаги энг арзон қўш камерали 4G-смартфон

  •   DiMaX
  •  3224
  •  03.08.2018 18:50

MDC Grand Pro – Ўзбекистондаги энг арзон қўш камерали 4G-смартфон

Ўзбекистон смартфон бозорига бугунги кунда бир қатор янги брендлар кириб келишни бошлади. Улар дунёга танилган машҳур смартфон ишлаб чиқарувчиларидан фарқли равишда сезиларли даражада арзон ва нархига нисбатан сифатли маҳсулотларни тақдим этишмоқда. Масалан, шу йилнинг аввалида Ўзбекистон техника бозорида пайдо бўлган Хитойнинг MDC компанияси шу кунгача 5 та ҳамёнбоп моделни сотувга чиқарди. У барча моделларига 1 йиллик расмий кафолат хизматини ҳам йўлга қўйган.

ЎҚИНГ: MDC Prime Lite – Ўзбекистондаги энг ҳамёнбоп қўш камерали смартфон

Компаниянинг куни кеча дўкон расталарига чиққан MDC Grand Pro моделига эса янада ҳамёнбоп нарх белгиланган – 590-595 минг сўм. Лекин смартфоннинг техник хусусиятлари анчагина яхши: 5,5 дюймли HD IPS-экран, 4G-алоқа, 4-ядроли процессор, бармоқ изи сканери, қўш камера ва бошқалар. Қуйида ушбу гаджетнинг техник жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

Техник хусусиятлари

Ўлчам ва вазни

148.5х71.2х10.2 мм, 180 г.

Корпус материали

Пластик

Дисплей

5.5 дюйм, 1280х640 пиксел, 252 ppi, IPS, 2.5D TP Glass, Multitouch

Тармоқ

GSM B2/3/5/8 (GSM/GPRS/EDGE Class 12)
WCDMA850/1900 or 900/2100 optional  (HSDPA, HSUPA)
FDD-LTE  B1/3/7/8/20

Процессор

Mediatek, MT6737, 4 ядроли,  1.3 ГГц, Mali-T720 график тезлатгичи

Хотира

1 Гб + 8 Гб, 64 Гб.гача microSD

Камера

8 Мп+ 0.3 Мп асосий, 5 Мп олд камера

Алоқа интерфейслари

Bluetooth 4.0 ва Wi-Fi 802.11 a/b/g/n

Датчиклар

Бармоқ изи сканери, ёруғлик сенсори, акселерометр, яқинлик сенсори

Батарея

3000 мА/соат

Навигация

GPS, AGPS

Нархи

590 минг сўм

Кафолат хизмати

1 йил расмий кафолат

ЖАМЛАНМА

MDC Grand Pro моделининг қутисида телефон, қувватлаш қурилмаси, кабель, қулоқчин, силикон ғилоф, экран ҳимоя шишаси, фойдаланиш йўриқномаси ва кафолат талони ўрин олган.

ДИЗАЙН ВА КОРПУС

MDC Grand Pro корпуси «Soft Touch» пластикдан ишланган. Корпус атрофида рамкалар анча бақувват, орқа панель очилади. 2.5D шиша билан ҳимояланган олд томоннинг катта қисмини 18:9 нисбатдаги экран эгаллайди, юқорида микрофон тирқиши ва селфи-камера жойлашган. Узунчоқ дисплей смартфоннинг қўлда қулай жойлашишига ёрдам беради, ортиқча ҳеч нарса йўқ. Корпус қисмлари бир-бирига зич жойлашади.

Орқа томонда эса иккита камера, унинг чап ёнида чақноқ, ўнг ёнида эса бармоқ изи сканери жойлашган. Тубга яқин ерда эса динамикни кўриш мумкин. Орқа панель бурма шаклда ишлангани боис смартфондан фойдаланиш қулайлашган.

Овоз баландлигини созлаш ва қувват тугмаси корпуснинг ўнг ён тарафида. Юқорида 3.5 мм.лик қулоқчин тирқиши ва қувватлаш учун microUSB-слот ўрнатилган. Пастки тарафда эса овоз учун микрофон тирқиши бор.

Орқа корпуснинг ички қисмида батарея, иккита SIM-карта ва microSD-карта учун бўлмачаларни кўриш мумкин.

MDC Grand Pro корпусининг ўлчамлари 148.5х71.2х10.2 миллиметрни ташкил этади, вазни эса 180 граммга тенг. Харидорларга мазкур смартфон оқ ва қора рангли корпусларда таклиф этилади.

ДИСПЛЕЙ

Шундай ҳамёнбоп бўлишига қарамай, Grand Pro смартфонига 5.5 дюймли (1280х640 пиксел) IPS-экран ўрнатилган. Дисплей ҳимоя ва сенсор қатламини бирлаштирадиган ҳамда намойиш бурчагини катталаштирадиган Full Lamination технологияси асосида тайёрланган.

Дисплей параметрларини унинг созламаларида MiraVision технологияси орқали созлаш мумкин. Ушбу меню орқали экран ёрқинлиги, ранглар тўйиниши, контрастни индивидуал тарзда ўзингизга мослашингиз ёки мавжуд режимлардан бирини танлашингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, қурилма ҳамёнбоп смартфонлар сегментига мансуб бўлса-да, экран сифати ёмон эмас, ранглар бир текисда кўрсатилади, пикселлар кўриниб қолмаган.

КАМЕРА

MDC Grand Pro’га аниқлиги 8 МП ва 0.3 МП бўлган иккита асосий камера ўрнатилган. Иккинчи камера орқа фонни чаплашга (“боке эффекти”) хизмат қилади. Шунингдек, асосий камера фокус нуқтасини ҳам танлаш ва орқадаги объектни хиралаштириши мумкин. Умуман олганда, 590 минг сўмлик смартфон учун жуда яхши камера танланган. Камера интерфейсида Панорама, FaceBeauty Mode, Blur ва Стандарт режимларини қулай танласа бўлади. Асосий созламаларда эса яна бир қатор манзара режимлари ҳам мавжуд. Бундан ташқари, кам ёритилган шароитда ёруғликни ошириб тасвир сифатини кучайтирадиган HDR режими ҳам кўзда тутилган.

Созламаларда “Anti-shake” – яъни смартфон қалтирашига қарши опцияни ёқиш мумкин. Видео максимал HD форматида ёзилади.

Қуйида MDC Grand Pro камераси орқали олинган суратлар намуналарини кўришингиз мумкин:

Селфи-камера аниқлиги эса 5 мегапикселга тенг. Олд ва орқа камералардан олинадиган тасвирлар сифатини рақамли форматда яхшилайдиган технология (EIS) орқали ошириш мумкин.

АЛОҚА ИНТЕРФЕЙСЛАРИ

Қурилма GSM уяли алоқа стандартининг барча диапазонлари, жумладан, 4G (LTE) тармоғида (FDD-LTE B1/3/7/8/20) ҳам ишлайди.

Симсиз алоқа интерфейсларидан Bluetooth 4.0 ва WIFI 802.11 a/b/g/n стандартлари қўллаб-қувватланади. Бюджет смартфонлар туркумига кирганлиги учун ушбу моделда NFC модули кўзда тутилмаган.

Маълумотларни бармоқ изи сканери билан ҳимоялаш мумкин.

ХОТИРА ВА ПРОЦЕССОР

MDC Grand Pro’нинг ички хотираси 8 гигабайтни ташкил этади. Шундан қарийб 4 Гб бўш жой мавжуд, қолган қисмини оператив хотира ва тизим файллари эгаллаган. Ички хотирани microSD карта билан 64 Гбгача кенгайтириш мумкин. Қурилма арзон смартфонлар сегментига киради, шу сабабли унга 1 Гб оператив хотира ўрнатилган. Модель смартфондан ўрта даражада фойдаланадиган инсонларга мўлжалланган.

Қурилмадаги жараёнларни 4 ядроли, ишлаш частотаси 1.3 ГГц бўлган MediaTek MT6737 процессори бажаради. Тасвирлар эса Mali-T720 график тезлатгичи орқали қайта ишланади.

Телефон Android операцион тизимининг 7.0 версиясида ишлайди. Смартфонда катта ҳажмда бўлмаган ўйин ва иловалардан бемалол фойдаланса бўлади.

БАТАРЕЯ

Смартфонга ўрнатилган батарея қуввати 3000 мА/соатга тенг. Бу сизга кун давомида смартфондан фаол фойдаланишга имкон беради.

MDC Grand Pro аккумуляторининг битта тўла қуввати нақ саккиз соатдан ошиқ гаплашишга етади!

ХУЛОСА

Агар сизга ҳамёнбоп, нисбатан яхши камерали, 4G тармоғида ишлайдиган смартфон керак бўлса, унда MDC Grand Pro – ажойиб танлов. Тезкор хотира камлиги рост, аммо моделнинг нархини ҳисобга олсак, бу катта нуқсон эмас. Устига-устак, ушбу модель смартфондан ўрта даражада, асосан кундалик функциялардан фойдаланадиган одамларга мўлжалланган.

Шу билан бирга, бу девайснинг экрани катта, унда контентдан фойдаланиш қулай. Дизайни ҳам сўнгги тенденцияларга мос ишлаб чиқилган.

ЎҚИНГ: Бозорларимиздаги арзон смартфонларнинг нархлари ва хусусиятларини солиштирамиз

Хулоса

6.8балл

Агар сизга ҳамёнбоп, нисбатан яхши камерали, 4G тармоғида ишлайдиган смартфон керак бўлса, унда MDC Grand Pro – ажойиб танлов.

Дизайн

Экран

Процессор

Камера

Аккумулятор

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Olcha.uz 590 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Катта 18:9 экран
  • чиройли дизайн
  • 4G-алоқа
  • қўш камера
  • бармоқ изи сканери
  • нарх
  • кафолат

 Камчилиги

  • Тезкор хотиранинг бироз камлиги
  • пластик корпус