MDC M100 – фарзандингиз учун жуда қулай, атиги 400 минг сўмлик смартфон

  •   DiMaX
  •  4015
  •  15.02.2019 17:25

MDC M100 – фарзандингиз учун жуда қулай, атиги 400 минг сўмлик смартфон

Ҳозирда барча телефон алоқасидан фойдаланади. Телефон орқали яқинларингизда хабар олиб туриш жуда қулай. Айниқса, фарзандингиз мактабда бўлганда, унга қўнғироқ қилиб ҳол-аҳвол сўрашингиз, овозини эшитиб кўнглингизни хотиржам қилишингиз мумкин. Аммо, ҳамма оилаларда ҳам ота-оналар фарзандларига телефон олиб беришга имкониятлари бўлавермайди, устига-устак бу қурилмалар арзон ҳам турмайди.

ЎҚИНГ: MDC Prime Lite: 680 минг сўмга қўш камерали 4G-смартфон

Мана шундай сабабларни инобатга олиб, ўзининг ҳамёнбоп смартфонлари билан юртимизда танилган MDC компанияси бағоят арзон (атиги 400 минг сўм атрофида) модели – M100 смартфонини сотувга чиқарди. Мазкур қурилма смартфондан оддий кундалик амаллар учун фойдаланадиган инсонларга мўлжалланган. Масалан, MDC M100 телефонини фарзандингизга оғринмай олиб берсангиз бўлади.

Мазкур қурилма 5 дюймлик (480х854 пикселлик) IPS-экран, 8 гигабайтлик ички хотира, 5/2 мегапикселлик камералар, GPS, Wi-Fi, Bluetooth алоқаси билан жиҳозланган. У Google томонидан яратилган Android Go платформасида ишлайди. Бу смартфонга иккита SIM-карта ва қўшимча хотира картасини ўрнатса бўлади. Батарея сиғими 1800 мА/соат бўлиб, қуввати нақ 20 соат овозли қўнғироққа етади.

MDC M100 смартфони 2G ва 3G тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Масалан, унга Kid Control иловасини ўрнатиб, фарзандингизнинг ҳозирда қаерда эканлигини реал вақтда кўриб турсангиз бўлади. Қурилма Ўзбекистон бозорларида 400 минг сўмдан бошлаб сотилмоқда. Масалан, olcha.uz интернет-дўконида у 420 000 сўм нархида таклиф этилмоқда. Асосийси – MDC ўз бренди остидаги барча смартфонларга 1 йиллик расмий кафолат хизматини тақдим этади.

Қўшимча маълумот учун телефон: +998 71 203-33-00

ЎҚИНГ: MDC М5 – ҳамёнбоп 4G-смартфон сотувга чиқди