MDC M200: Android Go платформасида ишловчи арзон смартфон тез кунларда Ўзбекистонда!

  •   DiMaX
  •  1807
  •  24.10.2018 16:46

MDC M200: Android Go платформасида ишловчи арзон смартфон тез кунларда Ўзбекистонда!

Ҳамёнбоп смартфонлар ишлаб чиқарувчи компаниялар қаторидан жой эгаллаб, юртимиз бозорида танилиб улгурган MDC бренди яна битта – янги М200 моделини тез кунларда сотувга чиқаради. Қурилма бундан аввалги смартфонлардан фарқли равишда, Android Go Edition платформасида ишлайди.

ЎҚИНГ: MDC Nova Pro: металл корпусли арзон 4G-смартфон сотувга чиқди!

Ушбу операцион тизим Android Oreo платформаси асосида яратилган бўлиб, оператив хотираси 1 Гб ва ундан кам бўлган бюджет смартфонлари учун махсус яратилган. Маълумотларга қараганда, бу платформа ўрнатилган хотиранинг Android Nougat версиясидан фарқли равишда тахминан ярмидан камроқ қисмини эгаллайди, бу эса, ўз навбатида доимий хотиранинг анчагина қисмидан фойдаланиш имкониятини беради. Android Go платформасида ишловчи қурилмаларда иловалар Android операцион тизимининг аввалги версияларига нисбатан 15 фоиз тезроқ очилади.

MDC М200 смартфонига 4 ядроли MTK6580 чипи ўрнатилган бўлиб, тезкор хотираси 1, доимий хотираси эса 8 гигабайт ҳажмга эга. Унга яна қўшимча 64 ГБгача ҳажмли MicroSD форматли хотира картаси ўрнатиш мумкин. Ушбу смартфонда видео-контент кўриш, ижтимоий тармоқлар, қўнғироқлар, хабарлар, мусиқа каби талайгина кундалик вазифаларни бемалол бажарса бўлади.

Қурилма диагоналига 5.45 дюймлик, 1440х720 пиксел аниқликдаги HD+ TFT LCD матрицали дисплей билан жиҳозланган. Экраннинг томонлар нисбати 16:9, у тўлиқ ламинация билан қопланган.

MDC М200 ташқи дизайнига эътибор қаратсак, смартфон анча ихчам ва бежирим яратилган. Корпуснинг орқа томонида 5 мегапикселлик камера, LED-чақноқ ҳамда бармоқ изи сканери ўрнатилган. Олд томонига эса 2 мегапикселлик селфи-камера ўрнатилган. Смартфоннинг ўнг томонидан овоз баландлигини бошқариш тугмаси ва қувватни ўчириш тугмаси жой олган. Ишлаб чиқарувчи корпуснинг чап томонига яна бир тугма жойлаштирган, у орқали сиз ўзингизга зарур вазифани тезда ишга тушириш учун созлаб қўйишингиз мумкин.

MDC М200 модели тилларанг ва қора корпусларда сотувга чиқиши кутилмоқда. Бренднинг бошқа маҳсулотлари сингари, унга ҳам бир йиллик расмий кафолат берилади.

Смартфоннинг техник хусусиятлари қуйидагилар:

  • 5.45 дюймлик экран, 1440х720 пиксел аниқлик даражаси билан (16:9);
  • 1.3 ГГц такт частотали, 4 ядроли Mediatek MTK6580 процессори;
  • 1 ГБ тезкор хотира;
  • 8 ГБ ички хотира;
  • 64 ГБ гача microSD ўрнатиш мумкин;
  • 5 Мп асосий камера;
  • 2 Мп олд камера;
  • Иккита SIM-карт учун иккита слот;
  • Wi-Fi 802.11n + Bluetooth 4.0;
  • Аккумулятор ҳажми 2200 мА/с;
  • Бармоқ изи сканери;
  • Android Go 8.1;
  • Ўлчамлари: 145 х 70.5х 9.1мм.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’дан MDC смартфонларини харид қилинг – Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 2 октябрь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!