MDC M300: Android Go тизимида ишлайдиган арзон 4G-смартфон тез кунда Ўзбекистонда!

  •   DiMaX
  •  602
  •  14.03.2019 14:28

MDC M300: Android Go тизимида ишлайдиган арзон 4G-смартфон тез кунда Ўзбекистонда!

2018 йилнинг куз ойларида Хитойнинг MDС компанияси М200 деб номланган, Android Go тизимида ишлайдиган катта экранли арзон смартфонни сотувга чиқарган эди. Энди эса компания фойдаланувчиларнинг истагини ҳисобга олиб, мазкур қурилманинг 4G тармоғида ҳам ишлайдиган версиясини ҳам тақдим қилмоқда.

ЎҚИНГ: MDC M Series – янги ва ҳамёнбоп смартфонлар серияси

MDC M300 деб номланувчи ушбу модель М200 телефонидан нисбатан кучлироқ процессор, бироз каттароқ батарея, аниқроқ камералар ва 4G тармоғини қўллаб-қувватлаши билан фарқланади.

Қурилма диагоналига 5.45 дюймлик, 1440х720 пиксель аниқликдаги HD+ IPS LCD матрицали дисплей билан жиҳозланган. Экраннинг томонлар нисбати 18:9, у тўлиқ ламинация билан қопланган. Смартфон тўрт ядроли Mediatek MT6739 процессорида ишлайди. Асосий камера аниқлиги 8 МП, олд камераники – 5 МП. Тезкор хотираси 1 ГБ, ичига ўрнатилган хотира сиғими эса 8 ГБни ташкил қилади, бунга қўшимча тарзда 64 ГБгача бўлган microSD-карта ўрнатиш мумкин.

MDC М300 модели ҳам тилларанг ва қора корпусларда, тахминан 590 минг сўм атрофида сотувга чиқиши кутилмоқда. Бренднинг бошқа маҳсулотлари сингари, унга ҳам бир йиллик расмий кафолат берилади.

Смартфоннинг техник хусусиятлари қуйидагилар:

  • 5.45 дюймли экран, 1440х720 пиксель (16:9);
  • 1.3 ГГц такт частотали, 4 ядроли Mediatek MTK6739 процессори;
  • 1 ГБ тезкор хотира;
  • 8 ГБ ички хотира;
  • 64 ГБ гача microSD ўрнатиш мумкин;
  • 8 Мп асосий камера;
  • 5 Мп олд камера;
  • Иккита SIM-карт учун иккита слот;
  • Wi-Fi 802.11n + Bluetooth 4.0;
  • Аккумулятор ҳажми 2450 мА/с;
  • Android Go 8.1;
  • Ўлчамлари: 145 х 70.5х 9.1мм.

ЎҚИНГ: Барча моделлардаги ҳамёнбоп MDC смартфонлари янада арзонлашди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!