MDC M5 смартфонини харид қилиш учун 5 та сабаб

  •   DiMaX
  •  1623
  •  01.03.2019 15:58

MDC M5 смартфонини харид қилиш учун 5 та сабаб

Бирор маркадаги смартфон сотиб олишдан олдин унинг яхши хусусиятлари билан танишиб чиқиш, нархини солиштириш ва кафолат шартларига эътибор қаратиш хариднинг фойдали бўлишини таъминлайди. Ҳозир биз сизга MDC M5 смартфонини харид қилиш учун 5 та муҳим сабабни келтириб ўтамиз.

ЎҚИНГ: MDC M Series – янги ва ҳамёнбоп смартфонлар серияси

1-сабаб: Нарх

MDC M5 ушбу хитойлик бренднинг бошқа смартфонлари сингари бошқа маркадаги қурилмаларга қараганда бирмунча арзонроқ нархда таклиф этилмоқда. Айни моделнинг 2/16 ГБ версияси 765-780 минг сўм атрофида сотилмоқда. Смартфонга 4 ядроли Mediatek MT6739 процессори ўрнатилган. Қурилма Ўзбекистондаги барча алоқа операторларининг 4G тармоқларида ишлайди, унга 2 та SIM-карта жойлаш мумкин.

2-сабаб: Металл корпус

MDC M5 ҳамёнбоп смартфонлар туркумига киришига қарамай, у тўлиқ металл корпус билан жиҳозланган. Бу эса қурилмадан узоқ фойдаланишга ёрдам беради, уни зарбалардан сақлашга хизмат қилади. Одатда, бу сегментдаги телефонларга ишлаб чиқарувчилар пластик корпус ишлатишади. Аммо MDC смартфоннинг узоқ хизмат қилишини ҳисобга олиб, темирдан корпус тайёрлаган.

3-сабаб: Экран

Смартфон 5.7 дюймлик HD+ (1440х720 пиксел) аниқлигидаги, томонлари ўзаро 18:9 нисбатли IPS экран билан жиҳозланган. Бундай ўлчам ҳозирда мавжуд бозор талабларига мос, аниқлиги ҳам маромида. Экран юзасининг ҳар бир дюйм майдонига 320 та пиксел жойланган бўлиб, улар тасвирнинг аниқ узатилишини таъминлайди. Дисплей 2.5D AGC қоплам билан ҳимояланган.

4-сабаб: Қўш камера

MDC M5 смартфонига иккита асосий камера ўрнатилган бўлиб, иккинчи камера боке эффектини (орқа фонни чаплаш) ҳосил қилиш учун ишлатилади. 13 мегапикселли бош камера вазифасини Sony IMX214 модули бажаради. Камеранинг ёруғлик ўтказиш кучи F/2.2 бирлигига тенг. Асосий камера билан яхши ёритилган шароитларда ажойиб расмлар олиш мумкин.

5-сабаб: Кафолат

Барча ҳамёнбоп брендларнинг смартфонларига Ўзбекистонда 1 йиллик кафолат хизмати кўрсатилавермайди. Бунга асосий сабаб компаниянинг муайян мамлакатда расман бизнесни йўлга қўймагани бўлиши мумкин. Аммо MDC компанияси Ўзбекистонда сотилаётган барча моделларига бир йиллик расмий кафолат хизматини тақдим этади. Ҳозирда юртимизда ушбу компаниянинг 7 та сервис-маркази фаолият юритмоқда. Шунингдек, мижозларга қулайлик яратиш учун колл-марказ ҳам очилган бўлиб, +998 71 203-33-00 телефон рақамлари орқали у билан боғланса бўлади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да MDC смартфонлари арзонлашди, яна акция ҳам бор – нархлари билан танишинг! (2019 йил 23 февраль)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!