MDC Nova Pro: Face Lock функцияли арзон 4G-смартфон сотувга чиқди

  •   DiMaX
  •  1001
  •  09.11.2018 15:48

MDC Nova Pro: Face Lock функцияли арзон 4G-смартфон сотувга чиқди

Ўзбекистон бозорида ҳамёнбоп смартфонлари билан танилиб улгурган MDC компанияси яна бир замонавий арзон моделни сотувга чиқарди. Nova Pro деб номланган янги қурилма замонавий смартфон фойдаланувчиси учун керак бўлган деярли барча асосий функциялар билан жиҳозланган. У ҳозирда юртимиз электроника бозорларида 725 минг сўм атрофидаги нархда 1 йиллик расмий кафолат билан қора (Black Tornado) ва олтин (Mystery Gold) рангли корпусларда харидорларга таклиф қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Android Go тизимли MDC M200 смартфони Ўзбекистонда арзон нархда савдога чиқди!

Смартфон дизайни соҳадаги сўнгги трендлар асосида ишлаб чиқилган. Дизайннинг бежиримлиги ишлатиш эргономикаси билан яхши уйғунлашган. Йирик экран ўрнатилганига қарамай, қўлда жуда қулай жойлашади. Унда кундалик фойдаланиш учун зарур бўладиган барча илова ва функциялар мавжуд.

MDC Nova Pro модели Android 8.1 Oreo версиясида ишлайди, ундаги Face Lock функцияси ёрдамида экранни қиёфа билан блокдан чиқариш мумкин. Бундан ташқари, бармоқ изи сканеридан ҳам фойдаланса бўлади.

Телефоннинг корпуси мустаҳкам металлдан ишланган, орқа панели кўзга ёқимли текстурага эга, чет қирралари ишлатиш осон бўлиши учун айлана шаклда. 18:9 нисбатдаги экраннинг катталиги 5.7 дюйм, HD+ аниқлигида (1440х720 пикселли, 320 dpi). Асосий камеранинг аниқлиги 8 мегапикселли (HDR, Auto Focus), селфи-камераники эса 5 мегапикселли; корпуснинг иккала томонидан LED-чақноқ кўзда тутилган. Бу эса яхши ёритилмаган шароитларда ҳам сифатли расмлар олишга ёрдам беради.

MDC Nova Pro ишлаш частотаси 1.3 ГГц бўлган тўрт ядроли Mediatek MTK6737 процессорида фаолият юритади. Тезкор хотира ҳажми 2 ГБ, ички хотираси 16 ГБ, шу билан бирга, қўшимча тарзда унга 128 гигабайтгача бўлган microSD-карта ўрнатиш мумкин. Ушбу девайс Ўзбекистондаги барча мобил операторларнинг 4G тармоғини қўллаб-қувватлайди.

Смартфоннинг техник хусусиятлари:

Экран: 5.7 дюймлик, IPS (18:9, 1440х720 пикселли, 320 dpi);

Процессор: Mediatek MTK6737, Cortex-A53, 1.3 ГГц, 4 ядро;

Хотира: 2 ГБ тезкор, 16 ГБ ички хотира (+128 ГБ гача microSD қўйиш мумкин);

Камера: 8/5 МП, автофокус, HDR, Beauty, Panorama, иккита LED-чақноқ;

Тармоқ: 2G – GSM850/900/1800/1900MHz; 3G – WCDMA 900/2100MHz; 4G – FDD (1/3/5/7/8/20);

Алоқа интерфейслари: Wi-Fi 802.11n, Wi-Fi Direct, Bluetooth 4.0;

Аккумулятор: 3000 мА/соатлик;

Ҳимоя: Бармоқ изи сканери; FaceLock;

Операцион тизим: Android 8.1 Oreo;

Ўлчамлари: 152х74х9.1 мм;

Вазни: 177 г.

ЎҚИНГ: Самарқандда MDC акцияси: смартфон харид қилиб, 16 ГБлик флешкани қўлга киритинг!

Ушбу бренд янгиликлари билан унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва расмий сайти орқали танишиб боришингиз мумкин:

Facebook: www.facebook.com/mdcmobileuzbekistan

Instagram: https://www.instagram.com/mdc_uzbekistan

Telegram: https://t.me/mdc_mobile_uzbekistan

Веб-сайт: www.mdc.store

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!